Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet194/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Қопланмаган зарар – бу корхонанинг фаолият юритиш даврларида тўпланиб келаётган ва ҳисобдан чиқарилмасдан қолинган зараридир. Қопланмаган зарарнинг ошиши корхонанинг хусусий капиталини камайишига олиб келади.
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) иккита турга бўлинади:
*ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари);
*ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари).
Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) деганда ҳисобот йилида эришилган соф фойда (қопланмаган зарар) тушунилади. Ушбу кўрсаткич «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»нинг энг охирги сатрида акс эттириладиган кўрсаткичидир. Ушбу сатрда кўрсатилган сумма 8710 «Ҳисобот йили тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счётининг охирги қолдиғига тенг бўлиши керак.
Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) деганда олдинги йиллар ва ҳисобот йилида эришилган соф фойда (қопланмаган зарар) суммаларининг йиғиндиси тушунилади. Ушбу кўрсаткич «Бухгалтерия баланси» пассиви 1-бўлимининг «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) сатрида (моддасида) акс эттириладиган кўрсаткичдир. Бухгалтерия балансининг ушбу сатрида кўрсатилган йил бошидаги сумма айнан ўтган даврларнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) суммасини, ҳисобот даврлари (чорак, йил) охиридаги сумма эса шу ҳисобот даври охирига жами тақсимланмасдан қолинган фойда (қопланмаган зарар) суммасини билдиради. Бухгалтерия балансининг йил боши ва охирида кўрсатилган тақсимламаган фойда (қопланмаган зарар) суммаси 8710 «Ҳисобот йили тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» ва 8720 «Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счётларининг мос равишдаги бош ва охирги қолдиқлари йиғиндисига тенг бўлиши керак.
Демак, ҳисобот даврлари охиридаги жами ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) қуйидагича топилади (11.1-расм).




Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling