Резерв капитали – бу корхонанинг турли мақсадларларда ва турли манбалар эвазига шакллантирилган хусусий капиталининг бир тури.
Тақсимланмаган фойда – бу корхонанинг фаолият юритиш даврларида тўпланиб келаётган ва тақсимланмасдан (ишлатилмасдан) қолинган фойдасидир.
Қопланмаган зарар – бу корхонанинг фаолият юритиш даврларида тўпланиб келаётган ва ҳисобдан чиқарилмасдан қолинган зараридир.
Максадли тушумлар - турли манбалардан турли максадларда ва турли шартлар билан келиб тушган маблағлар мажмуаси.
Грантлар - бу корхонага қайтариб олинмаслик шарти билан давлат, нодавлат, халқаро ташкилот ва фондлардан аниқ мақсадлар учун келиб тушган моддий ва номоддий маблағлар мажмуаси.
Субсидиялар – бу корхонага унинг фаолиятини ривожлантириш мақсадида маълум бир шартларга кўра давлат томонидан пул ва моддий активлар билан берилган ёрдам суммаси.
Аъзолик бадаллари – бу жамиятнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ белгиланган аъзолик бадаллари суммаси.
Мақсадли фойдаланиш учун солиқ имтиёзлари - бу давлат қонунлари асосида корхонани мақсадли вазифаларни бажариш учун солиқлардан озод этиш натижасида тўпланган маблағлар мажмуаси.
Мавзу бўйича назорат саволлари
Устав капитали нима ва унинг ҳисоби қандай юритилади?
Қўшилган капитал нима ва унинг ҳисоби қандай юритилади?
Резерв капитали нима ва унинг ҳисоби қандай юритилади?
Таксимланмаган фойда нима ва унинг ҳисоби қандай юритилади?
Мақсадли тушумлар нима ва унинг ҳисоби қандай юритилади?
Келгуси харажат ва тўловлар учун резервлар ҳисоби қандай юритилади?
|
Мавзу бўйича тест савол-жавоблари
1.Хусусий капитал - бу
а) корхонанинг айланма активлари
б) корхонанинг қарзлари
в) олинадиган счётлар
г) корхонанинг мажбуриятлари чегириб ташлангандан сўнг қолган активлари
Do'stlaringiz bilan baham: |