Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Корхона активлари ва мажбуриятларини инвентаризация қилиш муддатлари


Download 1.65 Mb.
bet26/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Корхона активлари ва мажбуриятларини инвентаризация қилиш муддатлари



Инвентаризация объекти

Инвентаризацияни ўтқазиш муддатлари

Қайси БХМСга мувофиқ

Асосий воситалар


Икки йилда бир марта йиллик ҳисобот олдидан

5- сон БХМС,
19-сон БХМС

Кутубхона фонди

Беш йилда бир марта

5- сон БХМС,
19-сон БХМС

Товар-моддий бойликлар
(ёқилғи, озиқ –овқатлар, қимматбаҳо металлардан ташқари)

Йилига камида бир марта

4-сон БХМС,
19-сон БХМС

Ёқилғи, озиқ –овқатлар

Хар чоракда

4 –сон БҲМС
19-сон БХМС

Қимматбаҳо металлар


Тармоқ йўриқномасига мувофиқ белгиланган муддатларда

Махсус йўриқнома

Пул маблағлари,
Пулли эквивалентлар ва ҳужжатлар

Хар ойда бир марта

12- сон БХМС
19 -сон БХМС

Ҳисоб-китоблар

Бир марта йиллик ҳисобот олдидан

19-сон БХМС

Инвентаризациянинг натижасида ҳисоб маълумотларидан четланишлар аниқланиши мумкин. Бундай четланишлар бўлиб камомад ва ортиқчалар ҳисобланади. Аниқланган камомадлар нинг белгиланган меъёрлардан ташқариси моддий жавобгар шахслардан қонун доирасида ўндирилиб олинади. Аниқланган ортиқчалар корхонанинг даромадига олинади.




Баҳолаш ва калькуляция


Баҳолаш – бу корхона активларининг қийматини пулда ифодалаш усули.
Калькуляция –бу хўжалик активларининг сотиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш қийматларини ҳисоблаб топиш усули.
Корхона активларини баҳолаш негизида қуйидаги қиймат турлари ётади:
1.Бошланғич қиймат – бу активларни сотиб олиш, қуриш, ишлаб чиқариш ва бошқа йўллар билан келиб тушган вақтида шаклланган қиймати. Ушбу қиймат ўз ичига активларни сотиб олишга, қуришга ва ишлаб чиқаришга кетган харажатларни олади. Бепул келиб тушган активларнинг бошланғич қиймати комиссия томонидан эксперт йўли билан топилади.
2.Қолдиқ қиймат – бу активларнинг бошланғич қийматидан фойдаланиш даврида жамланган эскириш суммасини чегиришдан кейин қолган қиймати.
3.Соф сотиш қиймати - бу активнинг сифати, ҳолати, шунингдек бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқган ҳолда шаклланган қиймати. Ушбу қиймат юқорида келтирилган қиймат турларидан кам ҳам, кўп ҳам бўлиши мумкин.
Корхона активларининг алоҳида турларини баҳолаш ва калькуляция қилишда ўзига хос хусусиятлар мавжуд ва бунда турли усуллардан фойдаланилади. Улар тўғрисида кейинги бобларда тўхталамиз.


Бухгалтерия ҳисоби счётлари


Счётлар – бу корхона активлари, хусусий капитали, мажбуриятлари, даромад, харажат, фойда ва зарарларини ҳисобот давридаги ҳолати (бошланғич ва охирги), шунингдек уларнинг шу даврдаги ҳаракати (кўпайиши ва камайиши) тўғрисидаги маълумотларни пул ифодасида акс эттириш усули.
Бухгалтерия ҳисобида унинг ҳар бир объектини акс эттириш учун алоҳида счётлар кўзда тутилади. Ҳар бир счёт ўзининг тартиб рақамига ва аниқ номига эга бўлади. Одатда, счётнинг номи объектнинг номи билан бир ҳил бўлади. Мисол учун, асосий воситаларни акс эттириш учун айнан шундай номдаги № 0100, кассадаги пул маблағларини акс эттириш учун «Кассадаги пул маблағлари» номли № 5000 - счёт ва бошқа шу каби счётлар кўзда тутилади. Барча қўлланиладиган счётларнинг тартиб рақамлари ва аниқ номлари махсус счётлар режасида ўз аксини топади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling