Счётлар режаси - бу корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг молиявий хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда қўлланиладиган счётларнинг тартиблаштирилган тизими. Ўзбекистон Республикасида счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома давлат аҳамиятига молик меъерий хужжат ҳисобланади. Ушбу меъёрий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш Молия Вазирлигига юклатилган.
Республикамиз халқ хўжалиги тармоқларида уларнинг хусусиятларини эътиборга олган ва ўзида мужассамлаштирган қуйидаги учта турдаги счётлар режаси қўлланилади:
Давлат бюджетидаги муассасалари молиявий–хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг счётлари режаси.
Банклар молиявий –хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг счётлари режаси.
Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг счётлари режаси.
«Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» Молия Вазирлиги томонидан махсус 21- сонли БҲМС сифатида биринчи марта 2000 йил 30 мартда 37- сон буйруқ билан тасдиқланди. 2002 йил 9 сентябрда 103-сон буйруқ билан Молия Вазирлиги ушбу БХМСни янги таҳрирда қайта тасдиқлади, у Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 2002 йил 23 октябрда 1181 – сон тартиб рақами билан рўйхатдан ўтган.
21- сон БХМС сифатида тасдиқланган счётлар режаси олтита қисм, ўнта бўлимдан иборат, у ўз ичига 208 та баланс счетларини, 40 та молиявий натижалар ҳисоботини тузишга мўлжалланган счётларни ва 16 та балансдан ташқари счётларни олади. Счётлар режасида бухгалтерия ҳисоби счётлари молиявий ҳисоботнинг шакллари бўлган бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг таркибий элементларига мос равишда қуйидаги қисм ва бўлимларга ажратилган (2-3-жадвалга қаранг).
2.3-жадвал
21- сон БХМС га мувофиқ счётлар режасининг таркибий тузилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |