Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Бош қолдиқ –бу счёт бўйича ҳисобот даври бошидаги қолдиқ сумма. Бухгалтерлар тилида уни «бош сальдо


Download 1.65 Mb.
bet30/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Бош қолдиқ –бу счёт бўйича ҳисобот даври бошидаги қолдиқ сумма. Бухгалтерлар тилида уни «бош сальдо» ҳам деб атайдилар.

  • Дебет оборот –бу счётнинг дебет тарафига ёзилган суммаларнинг йиғиндиси. Актив счётларда ушбу оборот ҳисобот даврида счётнинг бош қолдиғи суммасини жами қанчага кўпайганлигини билдиради, пассив счётларда эса - ҳисобот даврида счётнинг бош қолдиғи суммасини жами қанчага камайганлигини билдиради.

  • Кредит оборот - бу счётнинг кредит тарафига ёзилган суммаларнинг йиғиндиси. Актив счётларда ушбу оборот ҳисобот даврида счётнинг бош қолдиғи суммасини жами қанчага камайганлигини билдиради, пассив счётларда эса - ҳисобот даврида счётнинг бош қолдиғи суммасини жами қанчага кўпайганлигини билдиради.

  • Охирги қолдиқ - бу счёт бўйича ҳисобот даври охиридги қолдиқ сумма. Бухгалтерлар тилида уни «охирги сальдо» ҳам деб атайдилар.

    Барча бухгалтерия ҳисоби счётларини график кўринишда қуйидагича ифодалаш мумкин.
    АКТИВ СЧЁТ ПАССИВ СЧЁТ


    Бош қолдиқ (Бқ) Бош қолдиқ ( Бқ)


    Кўпайиши ( + ) Камайиши (-) Камайиши (-) Кўпайиши ( + )


    Дебет оборот (До) Кредит оборот (Ко) Дебет оборот(ДО) Кредит оборот (Ко)


    Охирги қолдиқ (Оқ) Охирги қолдиқ (Оқ)

    Актив ва пассив счётларда давр охиридаги қолдиқ сумма қуйидаги математик алгортмлар ёрдамида топилади:





    Актив счётларда

    Пассив счётлар

    Оқ = Бқ + До – Ко

    Оқ = Бқ + Ко – До

    Бухгалтерия ҳисоби счётлари, одатда, ҳисобот даврнинг бошига очилади, ҳисобот давр давомида уларга ёзувлар ўтқазиб борилади ва ҳисобот даврининг охирида ёпилади.



    Download 1.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   324




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling