Счётларнинг очилиши деганда уларнинг бош қолдиғини мос равишда дебет ва кредитда кўрсатиш тушунилади.
Счётларга ёзиш деганда юз берган операция суммасини уларнинг дебет ва кредит томонларида акс эттириш тушунилади.
Счётларнинг ёпилиши деганда уларнинг дебет ва кредит оборотлари суммаларини ҳисоблаш ва охирги қолдиқ суммаларини топиш тушунилади.
Счётларга икки ёқлама ёзув
Бухгалтерия ҳисобининг бошқа ҳисоб турларидан фарқ қиладиган жиҳатларидан бири шундаки, юз берган операциянинг суммаси унда икки марта, яъни бир счетнинг дебетига, бошқа бир счетнинг кредитига ёзилади. Бундай ёзувга икки ёқлама ёзув деб аталади.
Счётларга икки ёқлама ёзувни, бошқачасига, бухгалтерия ёзуви, бухгалтерия ўтказмаси деб ҳам атайдилар.
Бухгалтерия ўтказмалари оддий ва мураккаб турларга бўлинади.
Оддий бухгалтерия ўтказмаси деганда иккита счет қатнашган, шундан бири дебетланган ва бошқаси кредитланган ўтказмага айтилади.
Мураккаб ўтказмалар – бу уч ва ундан кўп счетлар қатнашиб тузилган ўтказмаларга айтилади. Бундай ўтказмаларда битта счет дебетланиб, икки ва ундан кўп бошқа счетлар кредитланади ёки шунинг тескариси бўлади.
Бухгалтерия ўтқазмаларини турли усулларда бериш мумкин: горизонтал, вертикал, счетлар схемаси кўринишида.
Горизонтал усул асосан оддий бухгалтерия ўтказмаларини беришда қўлланилади ва тахминан қуйидаги кўринишга эга бўлади:
Дебет Кредит Сумма
1010 6010 1000000
Вертикал усул оддий ва мураккаб бухгалтерия ёзувларида қўлланилади ва қуйидаги кўринишда берилади:
Дебет 1010 1000000
Кредит 6010 1000000
Дебет 1010 1800000 Дебет 2010 600000
Кредит 6010 1000000 Дебет 2310 200000
Кредит 2810 500000 Дебет 2510 300000
Do'stlaringiz bilan baham: |