Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet295/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Фойда солиғи аудити. Ушбу солиқ қуйидаги кетма кетликда текширилади:
1.Солиқ Кодексида белгиланган тартибларга кўра «Фойда солиғи ҳисоб-китоби» ва унга иловаларнинг ҳар бири тўғри тузилганлиги текшириб чиқилади.
2.21-сон БҲМС га мувофиқ 9810 «Даромад (фойда) солиғи бўйича харажатлар»» счётининг дебетида тўпланиб, ҳисобот даври охирида 9900 «Охирги молиявий натижалар» счётига ёпилган ва ёпилиши керак бўлган даромад (фойда) солиғининг суммаси уни тасдиқловчи ҳисоб-китоблар асосида текшириб чиқилади.
3.«Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» нинг 250 –сатрида кўрсатилган фойда солиғининг суммаси унинг аниқланган суммаси билан таққосланади
4.Мақсадли ишлатилиши назорат қилинмайдиган тўлаш бўйича имтиёзга эга бўлган фойда солиғи суммасини ҳисоботда кўрсатилмаганлиги, имтёз берилган фойда солиғи суммасини ҳисоботда тўғри қўйилганлиги текширилади
5. Четланишлар аниқланади ва улар бўйича исботу- далиллар тўпланади.
Фойда солиғи аудитида қуйидагиларга эришилади:
*фойда солиғи суммаси, жумладан мақсадли ишлатиш учун корхонада қолдирилган ва мақсадли ишлатилиши назорат қилинмайдиган фойда солиғи суммаси тасдиқланади;
* фойда солиғи суммасидаги четланишлар аниқланади ва улар сабаблари бўйича исботланади;
*четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади.
Фойда солиғи аудиторлик риски катта объектлпардан бири ҳисобланади. У бўйича аудиторлик харари қуйидаги ҳолларда ошиб кетиши мумкин:
-фойда солиғининг ҳақиқий суммаси нотўғри тасдиқланганса;
-ҳисобдаги нотўғри ёзувлар ва ҳисоботдаги нотўғри маълумотлар кўрсатилмай қолинса;
-четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолинса ёки улар нотўғри берилган бўлса.
Соф фойда (зарар) аудити. Солиққа тортилгунгача фойда ёки зарарлар, шунингдек фойдадан ҳисобланган солиқ тўғрисидаги маълумотлар асосида корхонанинг ҳисобот давридаги соф фойдаси ёки қопланмаган зарари суммаси аудитор томонидан мустақил ҳисобланади. Ушбу топилган сумма «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» нинг 270 –сатрида кўрсатилган соф фойда ёки қопланмаган зарарнинг суммаси билан таққосланади, Шу йўл билан соф фойда кўрсаткичида четланишлар борлиги ёки унинг мавжуд эмаслиги аниқланади.
Аудит текшируви натижасида корхонанинг ҳисобот давридаги соф фойдаси ёки қопланмаган зарарининг реал суммаси тасдиқланади, ҳисоботда соф фойда ёки қопланмаган зарар суммасидаги четланишлар аниқланади ва исботланади, шунингдек четланишларни бартараф этиш бўйича аудиторлик тавсиялари.
Корхонанинг соф фойдаси бўйича аудиторлик хатари қуйидаги ҳолларда пайдо бўлади:
*корхонанинг ҳисобот давридаги соф фойдаси ёки қопланмаган зарарининг ҳақиқий суммаси нотўғри тасдиқланганда;
* корхонанинг ҳисобот давридаги соф фойдаси ёки қопланмаган зараридаги четланишлар нотўғри тасдиқланганда;
*четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолинганда ёки улар нотўғри берилганда.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling