Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet298/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Бошқа узоқ муддатли активлар. Ўрнатишга мўлжалланган жиҳозлар (0710,0720 счётлар)нинг мавжуд ҳолати, уларнинг қийматини тўғри топилганлиги, қайта баҳоланганлиги, тугалланмаган қурилишга ишлатилганлиги, ҳисобдан чиқарилганлиги, счётларда акс эттирилиши текширилади. Шунингдек, мол-мулк солиғига тортиладиган ўз вақтида ўрнатилмаган жиҳозларни солиқ солиш объектига тўғри киритилганлиги аниқланади. Узоқ муддатли дебиторлик қарзлар счётига (0900) олиб борилган олинадиган счётларнинг реаллиги текширилади. Текширув натижасида бошқа узоқ муддатли активларни ҳақиқатда мавжудлиги, бутлиги, улар қийматининг тўғри ҳисобланганлиги тасдиқланади, бошқа узоқ муддатли активлар ҳисобида мавжуд четланишлар аниқланади ва исботланади, Шунингдек, четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади.
Ишлаб чиқариш заҳиралари. Ушбу активлар аудити қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
1.Ишлаб чиқариш заҳираларининг ҳисоб ва баланс қийматларини йил бошидаги суммалари аниқланади, улар тўғрисидаги маълумотларни балансда, бош китобда, журнал ордерларда, моддий ҳисоботларда бир хил кўрсатилганлиги текширилади.
2.Мавжуд ишлаб чиқариш захираларини 21-сон БҲМСга мувофиқ тўғри таснифланганлиги аниқланади.
3.Ишлаб чиқариш заҳираларини омбор ҳисобининг тўғри юритилаётганлиги текширилади.
4.Ишлаб чиқариш заҳиралари харакатини хужжатлар билан тўғри расмийлаштирилганлиги аниқланади.
5.Ишлаб чиқариш захираларини харакатига доир операцияларни ФИФО, АВЭКО усуллардан бирида счётларда (1010-1090) тўғри акс эттирилганлиги текширилади.
6.Ишлаб чиқариш заҳираларини реал мавжудлигини билиш мақсадида инвентаризацияси ўтқазилади
7.Ишлаб чиқариш заҳираларини сотиб олишда таъминотчиларга тўланган ҚҚС суммасини бюджетга тўловлар бўйича камайтиришга (зачетга) тўғри олиб борилганлиги текширилади.
8.Ишлаб чиқариш захиралари бўйича транспорт-тайёрлов харажатларини, материаллар қийматидаги четланишларни тўғри ҳисобланганлиги текширилади.
Ишлаб чиқариш заҳиралари аудити натижаси бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
-ишлаб чиқариш захираларининг ҳисоб ва баланс қийматларининг реаллиги ва бир хиллиги тасдиқланади;
-ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича ҳисоб ва баланс маълумотларининг уйғунлиги тасдиқланади;
-ишлаб чиқариш захираларининг мавжудлиги ва бутлиги тасдиқланади;
-ишлаб чиқариш захиралари харакати бўйича даромадлар, харажатлар, ҚҚС нинг реаллиги тасдиқланади;
-ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисобида мавжуд четланишлар аниқланади ва исботланади;
-счёт-фактуралар ва бошқа бошланғич тасдиқловчи хужжатлардаги камчиликлар очилади;
-бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилади;
-аниқланган четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилади.
Ишлаб чиқариш заҳиралари бўйича аудиторлик хатари қуйидаги ҳолларда ошиши мумкин:
*ишлаб чиқариш захираларининг ҳисоб ва баланс қийматлари ҳақиқий суммаси нотўғри топилганда;
*счёт-фактуралар ва бошқа бошланғич хужжатлардаги камчиликлар тўлиқ кўрсатилмай қолинганда;
*ишлаб чиқариш захираларини сотиш, бепул бериш ва бошқа ҳоллари бўйича даромад ва харажатлар нотўғри топилганда;
*бош китобдаги нотўғри ёзувлар кўрсатилмай қолинганда;
*четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолинганда ёки улар нотўғри берилганда.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling