Дебиторлик қарзлар. Дебиторлик қарзлар аудитини қуйидаги кетма-кетликда ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Биринчидан, бухгалтерия балансининг дебиторлик қарзларини акс эттирувчи моддалари (210-310-сатрлар)да кўрсатилган суммаларитекширишга асос қилиб олинади.
Иккинчидан, шундан сўнг тегишли сатрларда кўрсатилган дебиторлик қарзлар суммаларининг Бош китобда улар учун очилган счётларнинг маълумотлари билан мослиги текширилади. Ҳисобот ва Бош китобда кўрсатилган маълумотларнинг ўзаро мослиги дебиторлик қарзлар бўйича ҳисоб ва ҳисобот маълумотларининг ўзаро мувофиқлигидан, уларнинг мос келмаслиги эса бундай мувофиқликни таъминланмаганлигидан дарак беради.
Учинчидан, дебиторлик қарзлар харакати счётлар кесимида ойма-ой махсус аудиторлик иш ҳужжатлари-жадваллар кўринишида тизимлаб чиқилади. Ушбу жадвалларга киритилган маълумотлар ҳар бир счёт кесимида тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланиши керак. Масалан, харидорларнинг дебиторлик қарзлари уларга жўнатилган ТМЗларни тасдиқловчи счет-фактуралар билан, бюджет бўйича дебиторлик қарзлар (ўтказилган бўнаклар) тўлов топшириқномалари билан ва ҳакоза.
Тўртинчидан, дебиторлик қарзларнинг ҳар бир гуруҳи (счет) бўйича ҳисоб маълумотларини аудит текшируви маълумотлари билан мос келиш ёки келмаслигини ифодаловчи қуйидаги йиғма жадвал-аудиторлик иш ҳужжатларини тузиш мақсадга мувофиқдир (18.12-жадвалга қаранг).
18.12-жадвал
Дебиторлик қарзлар ҳолати ва харакатини текшириш натижалари
(4010,4110,4200,4300,4400,4500, 4600, 4700,4800 счётлар бўйича)
Манба
|
Бош қолдик
|
Оборот
|
Охирги қолдик
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |