Келгуси давр ва муддати узайтирилган харажатлар. Ушбу турдаги харажатлар бўйича аудитда 3100 «Келгуси давр харажатлари», 3200 «Муддати узайтирилган харажатлар» счётларига олиб борилган харажатларнинг қонунийлиги ва реаллиги текширилади, ушбу счётлардаги маълумотларни мавжуд ҳолати ва ҳақиқатда бўлиш керак ҳолатлари аниқланади, шунингдек четланишлар бўйича барча исботу- далиллар тўпланади. Аудит асосида келгуси давр ва муддати узайтирилган харажатларнинг реал суммалари тасдиқланади, шунингдек келгуси давр ва муддати кечиктирилган харажатлар ҳисобидаги камчиликлар кўрсатилади ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилади, ушбу объект бўйича аудиторлик хатари қуйидаги ҳолларда вужудга келиши мумкин: келгуси давр ва муддати узайтирилган харажатларнинг суммалари нотўғри баҳоланганда; ушбу харажатлар ҳисобидаги камчиликлар кўрсатил-майин қолинганда, четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолинганда ёки улар нотўғри берилганда.
Пул маблағлари. Ушбу активлар аудитида қуйидаги муолажалар амалга оширилади.
1.Касса операциялари бўйича хужжатларни ва улар ҳисобини юритилиши «Касса операцияларини юритиш Қоидалари»га асосан текширилади.
2.Банкдаги ҳисоб-китоб ва бошқа счётлардаги пул маблағларининг ҳисоби «Касса операцияларини юритиш Қоидалари» ва «Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида Низом»га асосан текширилади.
3.Пул маблағлари ҳисоби счётларидаги маълумотларни мавжуд ҳолати ва ҳақиқатда бўлиш керак ҳолатлари аниқланади.
4. Четланишлар бўйича исботу- далиллар тўпланади.
Аудиторлик текшируви асосида касса ва банк операциялари бўйича белгиланган Қоидалар ва Низомга амал қилинганлик ёки ундан четланишлар борлиги тасдиқланади, шунингдек пул маблағлари ҳисобидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилади. Пул маблағлари бўйича аудиторлик хатари қуйидаги ҳолларда вужудга келади: нақд ва нақд пулсиз операцияларда мавжуд хатолар очилмайин қолинганда; мавжуд четланишларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилмай қолинганда ёки нотўғри берилганда.
Do'stlaringiz bilan baham: |