Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Қуйидаги тестларга тўғри жавобни топинг


Download 1.65 Mb.
bet306/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Қуйидаги тестларга тўғри жавобни топинг.


1. Сотишдан олинган ялпи фойдада қандай четланишга йўл қўйилган?
а) 200 млн.сумга куп қилиб кўрсатилган
б) 125 млн.сумга куп килиб кўрсатилган
в) 75 млн.сумга кам қилиб кўрсатилган
г) 325 млн.сумга куп килиб кўрсатилган.

2. Ҳисоботда давр харажатларида қандай четланишга йўл қўйилган?


а) 70 млн.сумга куп қилиб кўрсатилган
б) 70 млн.сумга кам килиб кўрсатилган
в) 130 млн.сумга кам қилиб кўрсатилган
г) 210 млн.сумга кам килиб кўрсатилган.

3. Ҳисоботда асосий фаолиятдан олинган фойдада қандай четланишга йўл қўйилган?


а) 65 млн.сумга куп қилиб кўрсатилган
б) 65 млн.сумга кам килиб кўрсатилган
в) 75 млн.сумга кам қилиб кўрсатилган
г) 75 млн.сумга кўп килиб кўрсатилган.

4. Ҳисоботда умумхўжалик фаолиятидан олинган фойдада қандай четланишга йўл қўйилган?


а) 120 млн.сумга кам қилиб кўрсатилган
б) 200 млн.сумга кам килиб кўрсатилган
в) 40 млн.сумга кам қилиб кўрсатилган
г) 40 млн.сумга кўп килиб кўрсатилган.

5. Ҳисоботда фойда солиғида қандай четланишга йўл қўйилган?


а) 30 млн.сумга кам қилиб кўрсатилган
б) 30 млн.сумга кўп килиб кўрсатилган
в) 18 млн.сумга кам қилиб кўрсатилган
г) 18 млн.сумга кўп килиб кўрсатилган.

6. Ҳисоботда соф фойдада қандай четланишга йўл қўйилган?


а) 170 млн.сумга кам қилиб кўрсатилган
б) 170 млн.сумга кўп килиб кўрсатилган
в) 102 млн.сумга кам қилиб кўрсатилган
г) 102 млн.сумга кўп килиб кўрсатилган.

XIX БОБ. АУДИТ НАТИЖАЛАРИНИ УМУМЛАШТИРИШ,
РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ТАДБИҚ ЭТИШ


19.1. Аудит натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш

Хўжалик юритувчи субъектларга кўрсатиладиган аудиторлик хизматларининг муҳим босқичи бўлиб аудит натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш ҳисобланади.


Аудит натижаларини умумлаштириш деганда шартномада белгиланган комплекс ёки махсус савол тарзидаги аудитда аниқланган далилу-исботларни расмий ҳужжатларда акс эттириш тушунилади.
Республикамизнинг аудиторлик фаолияти тўғрисида қонуннинг олдинги таҳрири (2000 йил 26 май)га кўра аудит натижаларини умумлаштирувчи ва расмийлаштирувчи расмий ҳужжатлар бўлиб аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси ҳисобланар эди. Мазкур қонуннинг янги таҳрири (2021 йил 25 февраль) 39-моддасига мувофиқ бундай расмий ҳужжат сифатида фақат аудиторлик хулосаси белгиланди. Бироқ, бу аудиторлик ҳисоботи тузилиши шарт дегани эмас. Аудиторлик ҳисоботи аудиторларнинг тузилган шартномага асосан аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишдаги камчиликлар, шунингдек ушбу камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ таклиф ва тавсияларни ўзида ифодаловчи, фақат аудит буюртмачисига тақдим этилувчи ҳужжат ҳисобланади. Агаp аудиторлик текшируви хўжалик юритувчи субъект қатнашчилари (акциядорлари) ёки назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари топшириғига биноан аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказилаётган бўлса, аудиторлик ҳисоботи аудиторлик текшируви топшириғига биноан ўтказилаётган шахсга ҳам тақдим этилади. Аудиторлик ҳисоботидаги ахборот махфий ҳисобланади ва ошкор қилиниши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти тўғрисида Қонуннинг янги таҳририга асосан (39-модда) «аудиторлик хулосаси - молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик ташкилотининг ёзма шаклда ифодаланган фикрини ўз ичига олган ҳужжат”.
Аудиторлик хулосаси хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар учун очиқ бўлган ҳужжат ҳисобланади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling