Молиявий ҳисобот аудити учун аудиторнинг масъулияти
Бизнинг мақсадимиз аудит қилинаётган молиявий ҳисобот ножўя харакатлар ва хатолар таъсиридаги муҳим бузиб кўрсатишлардан холи эканлигига оқилона ишонч хосил қилиш ва ўз фикримиз баён этилган аудиторлик хулосасини эьлон қилишдан иборат.
Оқилона ишонч ишончнинг юқори даражаси бўлсада, АХСларига мувофиқ ўтказилган аудит молиявий ҳисоботда мавжуд бўлган муҳим бузиб кўрсатишларни барчасини аниқлаш имконини бермайди.
Бузиб кўрсатишлар алоҳида ёки жамлама ҳолда мазкур молиявий ҳисобот асосида фойдаланувчиларни иқтисодий қарор қабул қилишларига таъсир кўрсатса ножўя харакатлар натижаси деб каралади ва муҳим бўлиб ҳисобланади.
Аудиторлик текширувини утказишнинг барча жараёнларида биз АХС га мувофик профессионал мулохазани куллаган ва профессионал скептицизмни саклаган холда харакат килдик.
Аудиторлик текшируви жараёнида биз куйидагиларни бажардик:
корхона масьул шахсларининг номакбул харакатлари ва хатолари таьсирида молиявий хисоботда бузиб курсатишларнинг мавжудлиги риски даражаси аникланди;
аудит таомилларини белгилаш максадида корхонадаги ички назорат тизими тугрисида тушунчага эга булинди;
корхонанинг хисоб сиёсати урганиб чикилди ва уни корхона фаолиятига мос келишлик даражасига бахо берилди;
корхона фаолиятини узлуксизлиги борасидаги рахбар шахсларнинг бахоларнинг хакикатга мос келишлиги тугрисида хулоса килинди;
текширилаётган молиявий хисобот буйича фикр билдириш учун етарли аудиторлик далилларини йигилганлигининг даражаси урганилди.
молиявий хисобот, унинг таркиби ва мазмуни тугрисида олинган маълумотларга умумий баҳо берилди хамда унинг ҳаққоний тақдим қилинганлик даражасига фикр билдирилди.
Бундан ташқари аудиторлик ёзма ахборотида корхона рахбариятига корхонадаги мавжуд ҳисоб ва назорат тизимини янада такомиллаштириш борасидаги фикрларимизни баён қилдик ва корхона молиявий ҳолати таҳлили бўйича амалга оширган ҳисоб китобларимизни тақдим этдик.
_____________________________ __________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |