19. 2. Аудит натижаларини тадбиқ этиш
Аудиторлик текширувини ташкил этишнинг якуний 4-босқичи бўлиб унинг натижаларини тадбиқ этиш ҳисобланади.
Аудит натижаларини тадбиқ этиш деганда аудитор ҳисоботида акс эттирилган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар мажмуаси тушунилади. Одатда, ушбу ишлар аудиторлик текшируви режасида белгиланган муддатлар ичида ўтказилиши керак.
Аудит натижаларини тадбиқ этишга доир ишларга қуйидагилар киради:
Аудиторлик текшируви натижаларини хўжалик юритувчи субъект рахбарияти, мулкдорлар, Кузатув кенгаши аъзолари ва бошқа қизиқувчилар иштирокида муҳокама қилиш;
Аудиторлик текширувида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш муддатларини, аниқ маъсул ходимларни белгилаш;
Аудиторлик текширувида аниқланган камчиликларни ҳақиқатда бартараф этилганлигини назорат қилиш ва муҳокама этиш.
Аудиторлик текшируви натижаларини тадбиқ этишга маъсул бўлиб хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ҳисобланади. Раҳбар аудиторлик ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ аниқланган хато ва камчиликларни текширувни ўтказган аудиторларнинг иштирокида ўтказиши мақсадга мувофиқ. Чунки, бир томондан, аудиторлар тўплаган исботу-далиллар асосида хатоларни қай даражадалигини, кимлар томонидан йўл қўйилганлигини, уларни қандай тузатиш кераклигини мутахассис сифатида чуқурроқ биладилар. Иккинчи томондан, аудиторлар иштирокида тузатилган хато камчиликлар тузатилган молиявий ҳисоботга расмий аудиторлик хулосасини олишни тезлаштиради.
Аудиторларни қуйидаги хато ва камчиликларни бартараф этишда жалб қилиш ўта муҳим ҳисобланади:
Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қайта ҳисоб- китобларни тайёрлаш;
Баланс ва ҳисоботнинг бошқа шаклларини қайта тузиш;
Бош китобга тузатиш ёзувларини киритиш;
Корхонанинг ҳисоб сиёсатининг асосий параметларини белгилаш;
Корхона ходимларига хато ва камчиликларга йўл қўймасликлари учун маслаҳатлар бериш бошқалар.
Аниқланган хато ва камчиликларни ўз вақтида тўғриланиши, солиқ декларацияларини ва молиявий ҳисобот шаклларини қонун ҳужжарига мувофиқ қайта тузилиши ҳамда тақдим этилиши аудиторларга молиявий ҳисобот бўйича ижобий хулоса беришларига асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |