Мавзу бўйича назорат саволлари
1.Корхона соф тушуми қандай аудит қилинади?
2. Маҳсулот, иш ва хизматларнинг сотиш таннархи қандай аудит қилинади?
3.Сотишдан олинган ялпи фойда қандай аудит қилинади?
4.Давр харажатлари қандай аудит қилинади?
5.Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар қандай аудит қилинади?
6.Молиявий фаолиятга доир даромад ва харажатлар қандай аудит қилинади?
7.Корхонанинг умумхўжалик фаолиятидан фойда (зарарлар) қандай аудит қилинади?
8.Фавқулотдаги фойда ва зарарлар қандай аудит қилинади?
9.Солиққа тортилгунча фойда (зарар) қандай аудит қилинади?
10.Фойда солиғи қандай аудит қилинади?
11.Соф фойда қандай аудит қилинади?
12. Корхона активлари қандай аудит қилинади?
13. Корхона мажбуриятлари қандай аудит қилинади?
14. Корхона хусусий капитали қандай аудит қилинади?
|
Мавзу бўйича тест савол-жавоблари
1.Соф тушум аудити нимадан бошланади?
а) Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг 010-сатрида кўрсатилган соф тушумни аниқлашдан
б) бош китобда соф тушум ҳисобига қандай счётлар очилганлигини аниқлашдан
в) сотиш турлари бўйича бошланғич ҳужжатларни тўплашдан
г) сотиш бўйича шартномаларни текширишдан
2.Нақдсиз пулга сотилган товарлардан соф тушум суммаси қайси ҳужжат билан тасдиқланади?
а) накладной
б) счёт-фактура
в) кирим касса ордери
г) далолатнома
3. Аудитда соф тушум ҳисоботда техник томондан 10 млн.сумга кам қилиб кўрсатилганлиги аниқланди. Аудитор бу хатони тузатишга қандай тавсия беради?
а) қўшимча ёзув беришни тавсия қилади
б) Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни қайта топширишни тавсия қилади
в) корхона раҳбарига бош бухгалтерни жазолаш тасия этилади
г) ҳисоботга тузатиш киритмаслик тавсия қилинади
Кейс
Аудиторлик текширувида молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот кўрсаткичларида қуйидаги камчиликлар аниқланди: соф тушум 125 млн. сумга ошириб кўрсатилган, сотиш таннархи 200 млн.сўмга ошириб кўрсатилган, бошқарув асосий воситаларига 30 млн.сумлик амортизация ҳисобланмаган, давр харажатларига кирувчи солиқлар 40 млн.сумга кам ҳисобланган, бошқа операцион даромадлар 60 млн.сумга кам кўрсатилган, корхона фойдасига ҳисобланган 10 млн.сумлик дивидендлар ҳисоботга киритилмаган, ижобий курс фарқлари 45 млн.сумга кам кўрсатилган, салбий курс фарқлари 80 млн.сумга куп кўрсатилган, фойда солиғи (15 % лик ставка) ҳисоботда кўрсатилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |