Оператив (жорий) лизинг – бу лизингни шундай тури бўлиб, унда тузилган лизинг шартномаси молиявий лизинг шартномасига қўйилган талабларнинг биронтасига ҳам тўғри келмаслиги керак. Оператив лизингнинг муддати , одатда, бир йилдан ошмайди, ушбу муддат тугагач лизинг объекти лизинг олувчидан лизинг берувчига қайтарилади. Лизинг берувчи лизинг объектини ўз балансидан чиқармайди, лизинг олувчи эса уни ўз балансига қабул этмайди. Демак, оператив лизингда лизинг берувчи лизинг олувчига лизинг объектидан вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқини ҳак тулаш шарти билан беради. Лизинг шартномаси муддати тугаши билан лизинг объекти лизинг олувчидан лизинг берувчига қайтарилади.
Сублизинг-бу лизинг олувчи томонидан лизинг берувчининг розилиги билан лизинг оюъектини бошқа учунчи шахс (субъект)га ижарага берилиши. Бунда лизинг берувчи сотувчига, лизинг олувчи лизинг берувчига ва сублизинг олувчи лизинг олувчига айланади. Сублизинг муддати дастлабки лизинг шартномасида кўрсатилган муддатдан ошиб кетмаслиги лозим.
Лизинг тўлови - лизинг шартномасининг муҳим элементи бўлиб, лизинг олувчи томонидан лизинг берувчига тўланадиган қарз суммасини билдиради. Молиявий лизингда лизинг тўлови ўз ичига лизинг объектининг қиймати ва лизинг берувчининг фойдаси суммаларини олади. Оператив лизингда лизинг тўлови лизинг берувчининг шартномада кўрсатилган фойда суммасидан иборат бўлади. Лизинг берувчи оладиган фойда суммаси лизинг объекти бўйича ҳисобланадиган амортизация харажатлари, таъмирлаш харажатлари, мол-мулк солиғи харажатлари, шунингдек лизинг суммасидан олинадиган ҚҚС суммаларини тўлиқ қоплаши, шунингдек унга маълум даражада соф даромад келтириш талабига жавоб бериши лозим.
Молиявий лизинг ҳисоби
Лизинг олувчида. Лизинг олувчи молиявий лизинг бўйича қуйидагилар ҳисобини юритади:
1.Лизинг объектини лизинг шартномасида кўрсатилган қийматда балансга қабул килади:
Дебет 0310 « Лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар»
Кредит 7910 «Тўланадиган узоқ муддатли лизинг»
2.Йил охирида тўланадиган лизинг мажбуриятини узоқ муддатли қисмдан жорий қисмини жорий мажбуриятларга ўтказади (ҳар йили )
Do'stlaringiz bilan baham: |