Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet75/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Лизинг берувчи –бу лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчига келгусида топшириш мақсадида лизинг объектини сотувчидан мулк қилиб олувчи шахс (субъект).
Лизинг олувчи –бу эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг шартномаси бўйича лизинг объектини олаётган шахс (субъект).
Сотувчи – бу лизинг берувчига лизинг объектини сотган шахс (субъект).
Лизинг объекти –бу истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан, корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк. Ер участкалари ва бошка табиат объектлари, шунингдек эркин муомалада бўлиши қонун хужжатлари билан тақиқланган ёки муомалада бўлишининг махсус тартиби белгиланган мол-мулк (масалан, харбий техника, қурол-аслаҳалар, хом-ашё ва материаллар, товарлар, пул маблағлари, қимматли коғозлар ва шу кабилар) лизинг объекти бўлиши мумкин эмас.
Лизинг молиявий ва оператив (жорий ) лизингга бўлинади.
Молиявий лизинг – бу лизингни шундай тури бўлиб, унда лизинг объектига мулкий ҳуқуқ ва ундан келиб чиқадиган риск ва манфаатдорликнинг асосий қисми лизинг шартномасига мувофиқ лизинг олувчига ўтади. Лизингни ушбу турида лизинг шартномаси муддатини тугаши билан лизинг объекти лизинг олувчининг мулкига ўтади, агарда шартномада бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса. Моливий лизинг деб тан олиниш учун лизинг шартномаси қуйидаги талаблардан бирига жавоб бериши керак:

  • лизинг муддати тугагач, лизинг объекти лизинг олувчининг мулкига ўтса;

  • лизинг шартномаси муддати лизинг объектининг хизмат муддатидан 80 % дан ортиғини ташкил қилса ёки лизинг шартномаси муддати тугагач, лизинг объектининг қолдиқ қиймати унинг бошланғич қийматининг 20 % дан камини ташкил этса ;

  • лизинг олувчи лизинг объектини қатъий белгиланган нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса;

  • лизинг шартномаси давридаги тўловларнинг умумий суммаси лизинг объекти қийматининг 90 % идан ортиғини ташкил қилса.


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling