Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Ҳисоб-китоб счётига топширилган пул маблағлари


Download 1.65 Mb.
bet142/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

12. Ҳисоб-китоб счётига топширилган пул маблағлари:
а) 5010 счётнинг дебетида ва 5110 счётнинг кредитида акс эттирилади
б) 5110 счётнинг дебетида ва 5010 счётнинг кредитида акс эттирилади
в) 5210 счётнинг дебетида ва 5010 счётнинг кредитида акс эттирилади
г) 5530 счётнинг дебетида ва 5010 счётнинг кредитида акс эттирилади
13. Пуллик эквивалентларга кирмайди:
а) чек, акция, облигация; б) почта маркаси;
в) санатория йўлланмаси; г) овқатланиш учун абонемент талонлари
14. Йўлдаги пул маблағларига кирмайди кирмайди:
а) инкассаторга топширилган пуллар;
б) почтага топширилган пуллар;
в) ходимларга берилган бўнак пул маблағлари;
г) банкнинг кечки кассасига топширилган пуллар


16. Ҳисоб-китоб счётига инкассаторлар орқали топширилган савдо тушуми:
а) 5010 счётнинг дебетида ва 5710 счётнинг кредитида акс эттирилади
б) 5110 счётнинг дебетида ва 5710 счётнинг кредитида акс эттирилади
в) 5210 счётнинг дебетида ва 5710 счётнинг кредитида акс эттирилади
г) 5530 счётнинг дебетида ва 5710 счётнинг кредитида акс эттирилади
17.Қуйидагиларнинг қайси бири нақд пулга сотишдан олинган тушумни ҳисоб-китоб счётига топширилишини акс эттиради?
а) Дебет 5010 Кредит 4010
б) Дебет 5010 Кредит 9020
в) Дебет 5110 Кредит 5010
г) Дебет 5110 Кредит 9020


IX БОБ. ОЛИНАДИГАН СЧЁТЛАР (ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗЛАР)НИНГ ҲИСОБИ



    1. Олинадиган счётлар (дебиторлик қарзлар)нинг моҳияти,

турлари ва улар ҳисобининг вазифалари


Олинадиган счётлар деганда корхонага бошқа юридик ва жисмоний шахслардан юз берган хўжалик операциялари бўйича келиб тушадиган ёки ундириладиган қарзлар тушунилади. Корхонага қарздор бўлган бундай юридик ва жисмоний шахслар дебиторлар, уларнинг қарзлари эса дебиторлик қарзлар деб аталади.
Бухгалтерия ҳисобида олинадиган счётлар (дебиторлик қарзлар) турли белгиларига қараб гуруҳланади ҳамда акс эттирилади. Чунончи, характерига кўра улар товар ва нотовар характеридаги олинадиган счётлар (дебиторлик қарзлар)га бўлинади.
Товар характеридаги олинадиган счётлар – бу товар-моддий бойликларни сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ жараёнларда вужудга келадиган дебиторлик қарзлардир. Уларга таъминотчиларга олинадиган товар-моддий бойликлар, кўрсатиладиган хизматлар ва бажариладиган ишлар учун олдиндан ўтказиб берилган бўнаклар, шунингдек сотилган товар-моддий бойликлар, кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар учун харидорлар ва буюртмачиларнинг тўламаган қарзлари киради.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling