Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Товар операциялари бўйича олинадиган счётлар


Download 1.65 Mb.
bet145/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

9.2. Товар операциялари бўйича олинадиган счётлар
(дебиторлик қарзлар)нинг ҳисоби

Товар операциялари бўйича олинадиган счётлар (дебиторлик қарзлар) асосан харидорлар ва буюртмачилар, шунингдек таъминотчилар ва пудратчилар бўйича вужудга келади.


Харидорлар ва буюртмачилар деганда корхонадан товар-моддий бойликлар, иш ва хизматларни сотиб олувчи турли бошқа юридик ва жисмоний шахслар тушунилади.
Таъминотчилар ва пудратчилар деганда корхонага товар-моддий бойликларни сотувчи, иш ва хизматларни бажарувчи турли бошқа корхона ва муассасалар тушунилади.
Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар - бу сотилган товар (иш, хизмат)лар учун корхонага унинг харидорлари ва буюртмачилари томонидан тўланмасдан қолинган дебиторлик қарзлар суммаси.
Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар ҳисоби қуйидаги счётларда юритилади:
4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар";
4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар";
4120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар";
Ушбу актив счётларнинг дебетида олинадиган счётлар (дебиторлик қарзлар)нинг кўпайиши, кредитида эса олинадиган счётлар (дебиторлик қарзлар)нинг камайиши акс эттирилади (9.1-жадвалга қаранг).

9.1-жадвал
Харидорлардан олинадиган счётларнинг
счётларда акс эттирилиши





Операциянинг мазмуни

Дебет счет

Кредит счет

Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат

1.

Товар, иш ва хизматларни сотиш бўйича харидорлар ва буюртмачилар, ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари қарзларининг вужудга келишига

4010,
4110,
4120



9010,
9020,
9030

Счёт-фактура ва унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар

2.

Асосий воситалар ва бошқа активларни сотиш бўйича харидорлар ва буюртмачилар, ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари қарзларининг вужудга келишига

4010,
4110,
4120

9210,
9220

Счёт-фактура ва унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар

3.

Харидорлар ва буюртмачилар, ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан тўловларнинг келиб тушишига

5010,
5110,
5210-5220,
5510-
5530



4010,
4110,
4120

Кирим касса ордери, тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

4.

Харидорлар ва буюртмачилар, ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига сотилган маҳсулотлар, товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун даъво билдирилди



4860



4010,
4110,
4120

Даъво хати, солиштирма далолатномалар, тижорат далолатномаси, аниқланган камомадлар тўғрисида далолатнома

5.

Харидорлар ва буюртмачилар, ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига сотилган товарлар, маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларини тақдим этишда олинган бўнакларнинг ҳисобга олиниши

6310



4010,
4110,
4120

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, тўлов топшириқномалари, солиштирма далолатномалар,

6.

Харидорлар ва буюртмачилар, ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг тўланмаган қарзларининг зарарга ҳисобдан чиқарилиши

9430

4010,
4110,
4120

Қарор, буйруқ, Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, солиштирма далолатномалар

7.

Харидорлар ва буюртмачилар, ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг қарзлари даргумон қарзлар бўйича резервлар ҳисобига ҳисобдан чиқарилиши

4910

4010,
4110,
4120

Қарор, буйруқ, Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, солиштирма далолатномалар

Харидорлар ва буюртмачилар, ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларни акс эттирувчи юқорида келтирилган счётларнинг давр боши ва давр охирига қолдиғи (сальдоси), мос равишда, шу даврларда уларнинг корхона олдидаги қарзлари суммаларини кўрсатади. Ушбу қолдиқ (сальдо) суммалари бухгалтерия балансининг жорий активлари қисмида назарда тутилган алоҳида моддаларда акс эттирилади.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling