Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Дебет 6970 «Ҳисобдор шахсларга қарзлар» Кредит


Download 1.65 Mb.
bet148/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Дебет 6970 «Ҳисобдор шахсларга қарзлар»
Кредит 4220 «Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар»
Агар берилган бўнак суммаси ходимнинг тасдиқланган бўнак ҳисоботи суммасидан кўп бўлган бўлса, у ҳолда ортиқча берилган бўнак суммаси корхона кассасига қайтарилади ёки ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади, яъни:
Дебет 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари", 6710 «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар»;
Кредит 4220 « Хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар»
Агарда ортиқча берилган бўнак суммаси давр охирида қайтарилмасдан қолган бўлса, ушбу дебиторлик қарз суммаси бухгалтерия балансининг жорий активлари қисмида назарда тутилган алоҳида моддада акс эттирилади.
Агарда ҳисобдор шахсга ҳисобланган қарз суммаси унга берилган бўнак суммасидан кўп бўлган бўлса, у ҳолда ортиқча қилинган харажатлар ҳисобдор шахсга тўлаб берилади. Бунда қуйидагича ёзувлар қилинади:
Дебет 6970 «Ҳисобдор шахсларга қарзлар»
Кредит 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари", 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Агарда ҳисобдор шахсга ҳисобланган қарз суммаси давр охирида тўланмаган бўлса, ушбу кредиторлик қарз суммаси бухгалтерия баланси пассивининг мажбуриятлар қисмида назарда тутилган «Бошқа кредиторлик қарзлар» моддаси таркибида акс эттирилади.
Ходимлар билан хизмат сафарлари бўйича ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир ходим бўйича олиб борилади.
Чет элга хизмат сафари бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар чет эл валютасида амалга оширилади. Бундай хорижий валютадаги ҳисоб-китоблар махсус Тартибга асосан амалга оширилади ва ҳисобга олинади.

  • 4230 «Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар» - бу актив счёт корхонанинг ўз ходимларига умумхўжалик харажатлари учун ҳисобот даврида берган маблағларининг ҳолати ва ҳаракатини акс эттиришга мўлжалланган. Бундай бўнаклар, одатда, майда хўжалик буюмларини нақд сотиб олиш учун хўжалик ишлари бўйича моддий жавобгар бўлган шахсларга кассадан чиқим касса ордерлари асосида берилади. Берилган бўнак суммаларига чиқим касса ордерлари асосида қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади:


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling