Дебет 4230 «Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар»
Кредит 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари".
Берилган бўнаклар ходимлар билан якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишда эътиборга олинади ва ходимнинг тасдиқланган бўнак ҳисоботига асосан ёпилади. Бунда қуйидагича ёзувлар қилинади:
А) ҳисобдор шахсларга қарз суммасининг ҳисобланишига:
Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 9420 «Маъмурий–бошқарув харажатлари» , 1010-1090 «Материаллар счётлари» ва бошқалар
Кредит 6970 «Ҳисобдор шахсларга қарзлар»
Б) олидиндан берилган бўнакнинг ёпилишига
Дебет 6970 «Ҳисобдор шахсларга қарзлар»
Кредит 4230 «Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар»
Агар умумхўжалик мақсадларида берилган бўнак суммаси ходимнинг тасдиқланган бўнак ҳисоботи суммасидан кўп бўлган бўлса, у ҳолда ортиқча берилган бўнак суммаси корхона кассасига қайтарилади ёки ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолинади. Мос равишда, бунда қуйидаги ёзувлар берилади:
Дебет 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари", 6710 «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар»;
Кредит 4230 «Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар»
Агарда умумхўжалик мақсадларида ортиқча берилган бўнак суммаси давр охирида қайтарилмасдан қолган бўлса, ушбу дебиторлик қарз суммаси бухгалтерия балансининг жорий активлари қисмида назарда тутилган алоҳида моддада акс эттирилади.
Агарда ҳисобдор шахсга умумхўжалик мақсадларида ҳисобланган қарз суммаси унга берилган бўнак суммасидан кўп бўлган бўлса, у ҳолда ортиқча қилинган харажатлар ҳисобдор шахсга тўлаб берилади. Бунда қуйидагича ёзувлар қилинади:
Дебет 6970 «Ҳисобдор шахсларга қарзлар»
Кредит 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари", 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Агарда ҳисобдор шахсга умумхўжалик мақсадларида ҳисобланган қарз суммаси давр охирида тўланмаган бўлса, ушбу кредиторлик қарз суммаси бухгалтерия баланси пассивининг мажбуриятлар қисмида назарда тутилган «Бошқа кредиторлик қарзлар» моддаси таркибида акс эттирилади.
Ходимлар билан умумхўжалик мақсадлари бўйича вужудга келадиган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар аналитик ҳисоби ҳар бир ходим бўйича олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |