Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Таъминотчи ва пудратчилардан олинадиган счётлар -


Download 1.65 Mb.
bet146/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Таъминотчи ва пудратчилардан олинадиган счётлар - бу уларга корхона томонидан сотиб олинадиган товарлар, бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматлар учун олдиндан бўнак сифатида тўланган тўловлар суммаси.
Таъминотчиларга ва пудратчиларга бўнаклар улар ва корхона ўртасида тузилган шартнома ёки контракт асосида берилади. Айрим ҳолларда бўнак ўтказишга асос бўлиб қисман бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома ҳисобланиши мумкин. Бунда тўлов топшириқномаларида қисман тўлов миқдори ёки олдиндан тўлов фоизи кўрсатилади.
Таъминотчилар ва пудратчиларга ўтказилган бўнаклар ҳисоби қуйидаги счётларда юритилади:
4310 "Товар моддий бойликлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар";
4320 "Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар";
4330 "Бошқа берилган бўнаклар".
Ушбу актив счётларнинг дебетида таъминотчиларга ва пудратчиларга олдиндан тўланган бўнак суммаларининг кўпайиши, кредитида эса тўланган бўнакларнинг камайиши (ёпилиши) акс эттирилади (9.2-жадвалга қаранг).
9.2-жадвал
Таъминотчилар ва пудратчиларга тўланган бўнакларнинг
счётларда акс эттирилиши





Операциянинг мазмуни

Дебет счет

Кредит счет

Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат

1.

Банкдаги счётлардан таъминотчилар ва пудратчи-ларга ўтказилган бўнак суммаларига

4310,
4320,
4330

5110-5530

Тўлов топшириқномалари, банк кўчирмалари, счёт-фактура ва бошқалар

2.

Таъминотчи ва пудратчиларга кредитлар ва қарзлар ҳисоби-дан ўтказилган бўнаклар суммаларига

4310,
4320,
4330

6810-6820,
7810-7820

Кредит шартномалари,тўлов топшириқномалари, мемориал-ордерлар

3.

Контрактнинг бекор қилини-ши натижасида аввал берил-ган бўнакларнинг қайтарил-ган суммаларига

5110-5530

4310,
4320,
4330

Даъво хати, солиштирма далолатномалар, тижорат далолатномаси

4.

Таъминотчи ва пудратчиларга бўлган қарзларни қоплашда аввал берилган бўнакларнинг ҳисобга олинган суммасига

6010

4310,
4320,
4330

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, тўлов топшириқномалари, солиштирма далолатномалар,

5.

Таъминотчи ва пудратчиларга берилган бўнакларнинг даъво муддати ўтганларининг ҳисоб-дан чиқарилган суммасига

9430

4310,
4320,
4330

Қарор, буйруқ, Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, солиштирма далолатномалар

Таъминотчи ва пудратчиларга ўтказилган бўнакларни акс эттирувчи юқорида келтирилган счётларнинг давр боши ва давр охирига қолдиғи (сальдоси), мос равишда, шу даврларда уларнинг корхона олдидаги қарзлари суммаларини кўрсатади. Ушбу қолдиқ (сальдо) суммалари бухгалтерия балансининг жорий активлари қисмида назарда тутилган алоҳида моддаларда акс эттирилади.



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling