Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet140/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Тўлов талабномаси – бу маблағларни олувчи корхонанинг маблағларни тўловчи корхона томонидан тўлов талабномасида кўрсатилган суммани банк орқали тўлаш тўғрисидаги талаби назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати.
Инкассо топшириқномаси – бу маблағларни олувчининг инкассо топшириқномасида кўрсатилган суммани маблағларни тўловчининг счётидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича топшириғи назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати.
Овердрафт – бу банк томонидан тузилган шартномага мувофиқ мижознинг илтимосига кўра ҳисоб-китоб счётидан унда мавжуд бўлган суммадан кўп бўлган суммани чиқим қилиниши.


Мавзу бўйича назорат саволлари



1.Пул маблағлари нима ва улар бухгалтерия ҳисобида қандай белгилари бўйича акс эттирилади?


2. Кассада қандай пуллар сақланади ва улар миқдори нима учун лимитланади?
3. Йўлдаги пул маблағлари нима?
4. Банкдаги пул маблағларига нималар киради?
5.Касса хўжалиги нима ва у ўз ичига нималарни олади?
6. Банкка ҳисоб-китоб ва бошқа счетларни очиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?
7. Касса операциялари қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади?
8. Касса операциялари ҳисоби қандай юритилади?
9. Пуллик эквивалентлар ҳисоби қандай юритилади?
10. Йўлдаги пул маблағларининг ҳисоби қандай юритилади?



Мавзу бўйича тест савол-жавоблари


1. Пул маблағлари – бу:
а) тез ликвидли бўлмаган активлар
б) тез ликвидли активлар
в) барча товарлар учун умумэквивалент ролини ўйновчи актив
г) б ва в жавобларда келтирилган хусусиятларга эга бўлган активлар
2. Пул маблағлари бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади:
а) валюта турига кўра
б) турган жойига кўра
в) а ва б жавобда келтирилган белгиларига кўра
г) тўғри жавоб йўқ

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling