Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Банкдаги валюта счёти бўйича операцияларни


Download 1.65 Mb.
bet136/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Банкдаги валюта счёти бўйича операцияларни
счётларда акс эттириш





Операциянинг мазмуни

Дебет счет

Кредит счет

Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат

1. Хорижий валютанинг кирими

1.1.

Корхона кассасидан топширилганда

5210



5020

Нақд пул топширишга эълон, банк кўчирмаси, чиқим касса ордери

1.2.

Харидорлардан бўнак сифатида тушган валюта маблағларига

5210-5220

6310

Тўлов топшириқномаси, мемориал-ордер, банк кўчирмаси

1.3.

Таъсичилардан келиб тушган валюта маблағларига

5210-5220



4610

Нақд пул топширишга эълон, тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.4.

Харидорлардан келиб тушган дебиторлик қарзлар суммасига

5210-5220



4010-4020,
4110-4120

Нақд пул топширишга эълон, тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.5.

Банкдан кредит хорижий валютада олинганда

5210-
5220



6810

Мемориал-ордер, банк кўчирмаси

1.6.

Бошқа корхоналардан қарзга хорижий валюта маблағлари олинганда

5210-5220



6820

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.7.

Таъминотчилардан уларга ўтказилган валюта маблағлари қайта келиб тушганда

5210-
5220



6010

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.8.

Беғараз молиявий ёрдам сифатида кирим қилинган хорижий валюта маблағлари суммасига

5210-5220

9380

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.9.

Мақсадли тушумлар сифатида кирим қилинган валюта маблағлари суммасига

5210-5220

8810-
8890

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.10.

Бошқа депозит валюта счётларидан келиб тушган пул маблағларига

5210-5220

5510-
5530

Тўлов топшириқномаси, мемориал-ордер, банк кўчирмаси

1.11.

Бошқа дебиторлардан пул маблағлари келиб тушганда

5210-5220

4810-4890

Кирим касса ордери

1.12.

Хорижий валютадаги молиявий инвестицияларнинг қайтарилишига

5210-
5220

0610-0690,
5810

Тўлов топшириқномаси, мемориал-ордер, банк кўчирмаси

1.13.

Валюта счёти бўйича ижобий курс фарқларига

5210-5220

9540

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

1.14.

Валюта счёти бўйича ижобий курс фарқларига

9630

5210-5220

Бухгалтерия ҳисоб-китоби




2. Валюта маблағларининг чиқими

1.1.

Корхонага берилган нақд валюта маблағларига

5010

5210-5220

Чек, банк кўчирмаси

1.2.

Таъминотчиларга бўнак сифатида ўтказилган валюта маблағларига

4310

5210-5220

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.3.

Таъминотчилар олдидаги кредиторлик қарзнинг ўтказилган валюта суммасига

6010

5210-5220

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.4.

Харидорларга улардан олинган бўнакларнинг хорижий валютада қайтарилган суммасига

6310

5210-5220

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.5.

Турли кредиторлик қарзларнинг узилишига

6910-
6990

5110

Тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, инкассо топшириқномаси,банк кўчирмаси

1.6.

Хорижий валютада олинган кредитларнинг қайтарилишига

6810

5210-5220

Тўлов топшириқномаси, мемориал-ордер,банк кўчирмаси

1.7.

Хорижий валютада олинган қарзларнинг қайтарилишига

6820

5210-5220

Тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, инкассо топшириқномаси,банк кўчирмаси

1.8.

Ҳисобланган дивидендларнинг хорижий валютада тўланишига

6610

5210-5220

Тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, инкассо топшириқномаси,банк кўчирмаси

1.9.

Бошқа депозит счётларга валюта маблағларининг ўтказилишига

5510-
5530

5210-5220

Тўлов топшириқномаси, мемориал-ордер, банк кўчирмаси

1.10.

Хорижий валютада қисқа муддатли қайтариладиган молиявий ёрдам (кредит ёки қарз) суммасига

5820

5210-5220

Тўлов топшириқномаси, мемориал-ордер, банк кўчирмаси

1.11.

Банкдаги жамғарма депозит счётларга қўйилган хорижий валюта маблағларига

5830

5210-5220

Тўлов топшириқномаси, мемориал-ордер, банк кўчирмаси

1.12.

Хорижий валютада қилинган узоқ муддатли молиявий инвестицияларга

0610-
0690

5210-5220

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.13.

Банк хизматлари учун тўловнинг ундириб қолинишига

9430

5210-5220

Мемориал-ордер,банк кўчирмаси

8.5.Банкдаги бошқа счётлардаги пул маблағлари
ҳисоби


Аккредитив счётлардаги пул маблағлари ҳисоби


Аккредитив – бу маблағ тўловчининг (харидорнинг) унга хизмат қилувчи банкка аккредитив аризасида кўрсатилган шартларда маблағ олувчи (таъминотчи)га унга учун хизмат қилувчи банкда алоҳида депозит счётни (аккредитив счётни) очиш ҳамда бу счётга маълум миқдордаги суммани ўтказиб бериш бўйича топшириғи.
Аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби 5510 «Аккредитивлар» счётида юритилади. Бунда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади:

  • Аккредитив счётларнинг очилишига (манбалари бўйича):

Дебет 5510 «Аккредитивлар»
Кредит 5110»Ҳисоб-китоб счёти», 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5220 «Чет эллардаги валюта счётлари», 6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари».

  • Аккредитив счётлардаги маблағларнинг ишлатилишига:

Дебет 6010 «Таъминотчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар»
Кредит 5510 «Аккредитивлар»

  • Аккредитив счётларнинг ёпилишига (манбалари бўйича):

Дебет 5110»Ҳисоб-китоб счёти», 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5220 «Чет эллардаги валюта счётлари», 6810 « Қисқа муддатли банк кредитлари» .
Кредит 5510 «Аккредитивлар».


БПК ва бошқа депозит счётлардаги пул маблағларининг ҳисоби


Банк пластик картаси (БПК) - бу банк томонидан эмиссия қилинган, персонализацияланган, тўлов воситаси сифатида ишлатиладиган ва ўз сақловчисига банк счётидаги маблағлари доирасида операцияларни, жумладан, ҳисобварақ орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (тўловларни) амалга ошириш, ундан нақд пул маблағларини ва банк кредитини олиш имконини берувчи банк пластик картаси.
БПКлардан жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китобларда, шунингдек нақд пул берадиган шохобчалар ва банкоматлардан нақд пул маблағларини олишда фойдаланилади.
Халқаро БПКлар ваколатли банклар томонидан муомалага чиқарилади ва уларга хизмат кўрсатилади.
БПКларга хизмат кўрсатиш бўйича тузиладиган шартнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши шарт: тарафларнинг номи; шартнома предмети; тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари; тарафларнинг жавобгарлиги; ҳисоб-китобларни амалга ошириш шартлари; шартноманинг амал қилиш муддати ва уни бекор қилиш шартлари; низоларни ҳал қилиш тартиби; тарафларнинг юридик манзили.
БПКлар персонализация қилинган тақдирда, унда қуйидаги реквизитлар кўрсатилиши шарт: идентификацияловчи маълумотлар (БПКнинг серияси ва тартиб рақами); банк-эмитентнинг уникал коди (хос рақами); ҳисобварақнинг тартиб рақами ва БПК сақловчисининг фамилияси, исми, отасининг исми (ташкилотнинг номи); БПКнинг амал қилиш муддати. БПКга операцияларни амалга ошириш ва улар ҳисобини олиб бориш учун бошқа қўшимча маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
БПКлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган ҳисоб-китоблар қоғозда (слип, электрон терминал квитанцияси) ёки электрон шаклда (банкомат ёки терминалнинг электрон ҳужжати) ёки бошқа маълумотномалар билан тасдиқланади. Бунда мазкур маълумотномалар ҳисоб-китобларни амалга оширишда иштирок этувчи томонларга етарли нусхаларда шакллантирилади. Маълумотномалар БПК орқали амалга оширилган операциялар тўғрисидаги барча маълумотларни ўз ичига олиши керак.
БПКлари бўйича ҳисоб-китоблар ҳисоби 5530 «Банк пластик картаси» счётида юритилади. Ушбу счётнинг дебетида маблағларнинг БПКларга ўтказилган суммаси, кредитида эса унинг ишлатилганлиги акс эттирилади.
5530 «Банк пластик картаси» счётида қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling