Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.4. Банкдаги валюта счёти бўйича операцияларнинг ҳисоби
8.4. Банкдаги валюта счёти бўйича операцияларнинг ҳисоби Корхонанинг валюта счётига худди ҳисоб-китоб счётига ўхшаш тарзда хорижий валюталар нақд ва нақдсиз йўллар билан келиб тушади. Нақд валюталар валюта счётига корхонанинг ўзи томонидан топширилади. Бунинг учун кассир ёки пул топшириш ваколати берилган бошқа шахс банкда “Нақд пул топширишга эълон” ҳужжатини тўлдиради. Нақдсиз йўл билан пул маблағлари корхонанинг валюта счетига харидорлар ва буюртмачилардан, бошқа дебитор корхоналардан, давлат органларидан, банкнинг ўзидан келиб тушуши мумкин. Бундай пул маблағлари банкда корхонанинг валюта счётига тўлов топшириқномалари, электрон авизо, мемориал-ордерлар асосида киритилади. Корхона валюта счётидан пул маблағлари нақд ва нақдсиз йўллар билан чиқим қилинади. Корхоналар нақд валюта маблағларини хизмат кўрсатувчи банклардан олишлари учун улар томонидан чиқарилган махсус чек дафтарчаларини сотиб оладилар. Корхона валюта счётидан пул маблағлари нақдсиз йўл билан таъминотчиларга, бошқа кредитор корхоналарга, давлат органларига ўтказиб берилади, шунингдек банкнинг ўзи орқали шартнома шартларига кўра кўрсатилган хизматлар учун ушлаб қолинади. Пул маблағларини нақдсиз чиқим қилишга асос бўлиб тўлов топшириқномалари, тўлов талабномалари, инкассо топшириқномалари ва банкнинг мемориал ордерлари ҳисобланади. Банк муассасаси барча кирим ва чиқим ҳужжатлари асосида шартномада кўрсатилган муддатларда корхонага валюта счётидан маълум бир давр учун кўчирма беради. Кўчирмада давр боши ва охирига валюта счетидаги пул маблағларининг қолдиғи, шу даврдаги барча кирим ва чиқимларнинг суммалари ҳужжатлар асосида кўрсатилади. Банк кўчирмасига чекдан ташқари барча кирим ва чиқимга гувоҳлик берувчи ҳужжатлар илова қилинади. Банк кўчирмалари корхона бухгалтериясида валюта счётидаги пул маблағларининг синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларини юритишга асос бўлади. Валюта счётидаги пул маблағларининг ҳисоби 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари» ва 5220 «Чет элдаги валюта счётлари» да юритилади. Ушбу валюта счётларини юритиш ҳисоб-китоб счётини юритиш тартибига тўлиқ ўхшайди. Фақат фарқ шундаки, валюта счётлари икки бирликда, яъни чет эл валютаси ва миллий валюталарда юритилади. Банк валюта счётларидаги пул маблағларининг ҳолати ва ҳаракатини фақат чет эл валютасида ҳисобини юритади ва чет эл валютасида ифодаланган валюта счётларидан кўчирмани беради. Корхона эса валюта счётларидаги пул маблағларини ҳам чет эл валюталарида, ҳам уларни Марказий банк эълон қилган расмий курслар бўйича миллий валютага ўтқазилган ҳолда ҳисобга олади. Бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботнинг бошқа шаклларида чет эл валюталари фақат миллий валюта ҳисобида акс эттирилади. Чет эл валюталарининг келиб тушиши ва чиқими операциялар юз берган санадаги расмий курслар бўйича ҳисобга олинади. Келиб тушган санадан бошлаб мавжуд чет эл валюталари бўйича расмий курсларни ўзгариши санасига курслар ўртасидаги фарқлар вужудга келади. Агар курслар ўсиш томонга ўзгарган бўлса мавжуд чет валюталари бўйича корхона ижобий курс фарқларидан даромадга эга бўлади. Агар курс пасайиш томонга ўзгарган бўлса мавжуд чет валюталари бўйича корхона салбий курс фарқларидан зарар кўрган бўлади. Валюта счётлари бўйича асосий хўжалик операцияларига қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади (8.5-жадвалга қаранг). 8.5-жадвал Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling