Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet138/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Пуллик эквивалентлар – бу маълум қийматга эга бўлган ва унга тенглаштирилган пуллик ҳужжатлардир. Уларга қуйидагилар киради.
Алоқа бўлими маркалари – бу “Ўзбекистон Почтаси” ОАЖ томонидан маълум номинал қийматларда сотиш учун чиқариладиган алоқа маркалари. Ушбу алоқа маркалари хат-хабарларни жўнатишда конвертларга элимланади ва уларга доир алоқа бўлимлари хизматлари ҳақини тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Йўл чипталари - бу шаҳар транспорти (автобус, троллейбус, трамвай, метро) хизматлари ҳақини маълум давр учун тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат. Ушбу чипталар корхона ходимларига қайдномалар орқали тарқатилади.
Овқатланиш учун пуллик талонлар - бу корхонанинг ўз ходимларини овқатлантириш учун маълум қийматда чиқарилган ва уларга қайдномалар орқали тарқатиладиган пулли ҳужжат.
Санатория йўлланмалари - бу турли санаториялар ва курортларнинг дам олиш ва даволаниш учун босма усулда чиқарилган пулли ҳужжати. Улар корхоналар томонидан турли санатория ва курортлар бошқармалари ёки касаба уюшмаларидан сотиб олинади ҳамда корхона ходимларига қайдномалар орқали тарқатилади.
Пуллик эквивалентлар ҳисоби 5610 «Пуллик эквивалентлар» счётида юритилади. Ушбу актив счётнинг дебетида пулли эквивалентларнинг сотиб олиниши ва кирими акс эттирилади. Бунда 5010 “Касса”, 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 5210 “Валюта счёти”, 5530 “Бошқа депозит счётлар”, 6010 “Таъминотчиларга тўланадиган счётлар”, “6990 “Бошқа мажбуриятлар” каби счётлар кредитланади.
5610 «Пуллик эквивалентлар» счётининг кредитида пуллик эквивалентларнинг сарфи (ҳисобдан чиқарилиши) акс эттирилади. Бунда харажатларни акс эттирувчи счётлар (2510 “Умумхўжалик харажатлари”, 9420 “Бошқарув харажатлари”, 9430 “Бошқа операцион харажатлар”), 4790 “Ходимлар билан бошқа операциялар бўйича ҳисоб-китоблар”, 4890 “Бошқа дебиторлик қарзлар”, 5010 “Касса” каби счётлар дебетланади.
Пуллик эквивалентларнинг аналитик ҳисоби уларнинг алоҳида турлари бўйича юритилади.
Мавзу бўйича таянч атамалар


Пул маблағлари – бу ўта тез ликвидлик характерига эга бўлган, барча муносабатларда умумий эквивалент ролини ўйнайдиган, давлат томонидан қоғозли ва металли кўринишда маълум қийматларда чиқариладиган махсус товар.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling