Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Ҳисоб китоб счётидаги пул маблағларининг синтетик ҳисоби


Download 1.65 Mb.
bet134/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Ҳисоб китоб счётидаги пул маблағларининг синтетик ҳисоби. Ҳисоб китоб счётидаги пул маблағларининг синтетик ҳисоби 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»да юритилади. Ушбу актив счётнинг дебетида пул маблағларининг қолдиғи ва кўпайиши, кредитида эса камайиши акс эттирилади. Айрим ҳолларда банк тузилган шартномага мувофиқ мижознинг илтимосига кўра ҳисоб-китоб счётидан унда мавжуд бўлган суммадан кўп бўлган суммани чиқим қилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳисоб-китоб счётининг қолдиғи вақтинча кредитда бўлиб қолади ва у корхонанинг банк олдидаги кредиторлик қарзини ифодалайди. Ушбу кредиторлик қарзи овердрафт деб аталади.
Ҳисоб -китоб счёти бўйича асосий хўжалик операцияларига қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади (8.4-жадвалга қаранг).
8.4-жадвал
Банкдаги ҳисоб-китоб счёти бўйича операцияларни
счётларда акс эттириш





Операциянинг мазмуни

Дебет счет

Кредит счет

Ёзувга асос бўлувчи ҳужжат

1. Пул маблағларининг кирими

1.1.

Корхона кассасидан топширилган нақд пулларга

5110



5010

Нақд пул топширишга эълон, банк кўчирмаси, чиқим касса ордери

1.2.

Валюта счётидан

5110

5210

Тўлов топшириқномаси, мемориал-ордер, банк кўчирмаси

1.3.

Таъсичилардан келиб тушган таъсис бадаллари суммасига

5110



4610

Нақд пул топширишга эълон, тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.4.

Харидорлардан келиб тушган дебиторлик қарзлар суммасига

5110



4010-4020,
4110-4120

Нақд пул топширишга эълон, тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.5.

Харидорлардан келиб тушган бўнак суммасига

5110

6310

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.5.

Банкдан кредит олинганда

5110



6810

Мемориал-ордер, банк кўчирмаси

1.6.

Бошқа корхоналардан қарзга пул маблағлари олинганда

5110



6820

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.7.

Таъминотчилардан уларга ўтказилган суммалар қайта келиб тушганда

5110



6010

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.8.

Давлат бюджетидан кўп ўтказилган солиқ ва тўлов суммаларининг қайтарилишига

5110



6410,
6510-6530

Тўлов топшириқномаси, тўлов талабномаси, инкассо топшириқномаси,банк кўчирмаси

1.9.

Беғараз молиявий ёрдам сифатида кирим қилинган пул маблағлари суммасига

5110

9380

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.10.

Мақсадли тушумлар сифатида кирим қилинган пул маблағлари

5110

8810-
8890

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

1.11.

Бошқа депозит счётлардан келиб тушган пул маблағларига

5110

5510-
5530

Тўлов топшириқномаси, мемориал-ордер, банк кўчирмаси

1.12.

Бошқа дебиторлардан пул маблағлари келиб тушганда

5110

4810-4890

Кирим касса ордери

1.13.

Йўлдаги пулларнинг ҳисоб-китоб счётига келиб тушишига

5110

5710

Мемориал-ордер, банк кўчирмаси

1.14.

Молиявий инвестицияларнинг қайтарилишига

5110

0610-0690,
5810

Тўлов топшириқномаси, мемориал-ордер, банк кўчирмаси


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling