Қайта баҳолаш эвазига вужудга келадиган резерв капитали
ҳисоб-китоби
Кўрсаткичлар
|
Қайта баҳолашгача сумма
|
Қайта баҳолаш коэффициенти
|
Қайта баҳолашдан кейинги сумма
|
Қайта баҳолаш натижаси
|
Бошланғич қиймат
|
100 000 000
|
1,05
|
105 000 000
|
+5 000 000
|
Жамланган эскириш
|
60 000 000
|
1,05
|
63 000 000
|
+3 000 000
|
Қолдиқ қиймат
|
40 000 000
|
1,05
|
42 000 000
|
2 000 000
|
Юқоридаги ҳисоб-китобларга кўра қайта баҳолаш натижаларида вужудга келадиган резерв капитали бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
1.Бинонинг бошланғич қийматини қайта баҳолашдан вужудга келган резерв капитали суммасига:
Дебет 0120 Кредит 8510 – 5 000 000 сўм.
2.Бино эскиришини қайта баҳолаш натижасида резерв капитали суммасини камайтирилишига:
Дебет 8510 Кредит 0220 – 3 000 000 сўм.
Ушбу операциядан сўнг корхона балансининг резерв капитали моддасида 2 000 минг сўм (5000000-3000000) акс эттирилади.
Мулкни қайта баҳолаш натижасида вужудга келган резерв капитали суммаси келгусида ушбу мулк сотилганда ёки ҳисобдан чиқарилганда куйидаги ёзувлар билан камайтирилади ва, мос равишда, корхонанинг солиққа тортиладиган бошқа операцион даромадларига киритилади :
Do'stlaringiz bilan baham: |