Бош қолдиқ –бу счёт бўйича ҳисобот даври бошидаги қолдиқ сумма. Бухгалтерлар тилида уни «бош сальдо» ҳам деб атайдилар.
Дебет оборот –бу счётнинг дебет тарафига ёзилган суммаларнинг йиғиндиси. Актив счётларда ушбу оборот ҳисобот даврида счётнинг бош қолдиғи суммасини жами қанчага кўпайганлигини билдиради, пассив счётларда эса - ҳисобот даврида счётнинг бош қолдиғи суммасини жами қанчага камайганлигини билдиради.
Кредит оборот - бу счётнинг кредит тарафига ёзилган суммаларнинг йиғиндиси. Актив счётларда ушбу оборот ҳисобот даврида счётнинг бош қолдиғи суммасини жами қанчага камайганлигини билдиради, пассив счётларда эса - ҳисобот даврида счётнинг бош қолдиғи суммасини жами қанчага кўпайганлигини билдиради.
Охирги қолдиқ - бу счёт бўйича ҳисобот даври охиридги қолдиқ сумма. Бухгалтерлар тилида уни «охирги сальдо» ҳам деб атайдилар.
Барча бухгалтерия ҳисоби счётларини график кўринишда қуйидагича ифодалаш мумкин.
АКТИВ СЧЁТ ПАССИВ СЧЁТ
Бош қолдиқ (Бқ) Бош қолдиқ ( Бқ)
Кўпайиши ( + ) Камайиши (-) Камайиши (-) Кўпайиши ( + )
Дебет оборот (До) Кредит оборот (Ко) Дебет оборот(ДО) Кредит оборот (Ко)
Охирги қолдиқ (Оқ) Охирги қолдиқ (Оқ)
Актив ва пассив счётларда давр охиридаги қолдиқ сумма қуйидаги математик алгортмлар ёрдамида топилади:
Актив счётларда
|
Пассив счётлар
|
Оқ = Бқ + До – Ко
|
Оқ = Бқ + Ко – До
|
Бухгалтерия ҳисоби счётлари, одатда, ҳисобот даврнинг бошига очилади, ҳисобот давр давомида уларга ёзувлар ўтқазиб борилади ва ҳисобот даврининг охирида ёпилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |