Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


II-тип. Баланс пассиви таркибидаги ўзгаришлар


Download 1.65 Mb.
bet39/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

II-тип. Баланс пассиви таркибидаги ўзгаришлар. Бу типдаги ўзгаришлар, мазмунидан кўриниб турибдики, фақат бухгалтерия балансининг пассив қисмига кирувчи элементларга (моддаларга) тегишлидир. Яъни юз берган хўжалик операцияси фақат пассив элементларига тегишлидир. Корхонада юз берган операция натижасида битта пассив кўпаяди, иккинчиси эса камаяди. Пировардида эски баланс ўзгаришсиз қолади.
Бу тип ўзгариш алгоритмини қуйидагича ифодалаш мумкин:


А = П+Х –Х
Бу ерда: А – актив; ; П- пассив; Х-хўжалик операцияси таъсирида баланснинг битта пассив моддаси суммасининг ошиши ва бошқа пассив моддаси суммасининг камайиши.
2.6-жадвал
Баланс пассиви таркибидаги ўзгаришларга мисоллар





Хўжалик операцияси мазмуни

Операцияни баланс моддаларига таъсири

1

Тақсимланмаган фойданинг бир қисми резерв капиталига ўтказилди

Тақсимланмаган фойда моддасидаги сумма камаяди, резерв капитали моддасидаги сумма кўпаяди. Бироқ баланснинг олдинги суммаси ўзгармайди

2

Резерв капитали тақсимланмаган фойдага ўтказилди

Тақсимланмаган фойда моддасидаги сумма кўпаяди, резерв капитали моддасидаги сумма камаяди. Бироқ баланснинг олдинги суммаси ўзгармайди

3

Тақсимланмаган фойдадан таъсисчиларга дивиденд ҳисобланди

Тақсимланмаган фойда моддасидаги сумма камаяди, таъсисчилар олдидаги мажбуриятлар моддасидаги сумма кўпаяди. Бироқ баланснинг олдинги суммаси ўзгармайди

4

Тақсимланмаган фойданинг бир қисми устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилди

Тақсимланмаган фойда моддасидаги сумма камаяди, устав капитали моддасидаги сумма кўпаяди. Бироқ баланснинг олдинги суммаси ўзгармайди

5

Иш ҳақидан даромад солиғи ушлаб қолинди

Иш ҳақи бўйича қарзлар моддасидаги сумма камаяди, бюджетга қарзлар моддасидаги сумма кўпаяди. Бироқ баланснинг олдинги суммаси ўзгармайди




Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling