Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- БАЛАНС
Корхоналар молиявий-молиявий хўжалик фаолиятига баҳо бериш учун бухгалтерия балансини ўқиш ўта муҳим ҳисобланади. Бухгалтерия балансини ўқиш деганда уни горизонтал ва вертикал жиҳатдан таҳлил қилиш тушунилади. Горизонтал таҳлил – бу ҳисобот даври охирига ҳисобот йилнинг бошига нисбатан баланснинг умумий суммаси, шунингдек унинг ҳар бир моддаси суммасининг камайиш ёки кўпайиш томонида юз берган ўзгаришини аниқлаш ҳамда ушбу ўзгаришлар тенденцияларига баҳо беришдир. Бундай таҳлил баланс валютаси ҳамда унинг алоҳида бўлимлари ва моддалари бўйича ҳисобот даврда юз берган ижобий ва салбий тенденцияларни аниқлашга имкон беради. Вертикал таҳлил – бу ҳисобот даври боши ва охирига баланснинг ҳар бир бўлими ва моддаларининг корхонанинг жами активлари ҳамда уларни ташкил топтириш манбаларида тутган ўрни, яъни улушларини аниқлаш, шунингдек уларга баҳо беришдир. Баланснинг ҳар бир моддаси корхона активлари ва уларни ташкил топтириш манбаларини шакллантиришга бевосита ва билвосита, шунингдек ижобий ва салбий таъсир кўрсатувчи омил бўлиб ҳисобланади. Мисол учун, корхоналар жами активларида узоқ муддатли активлар улушининг катталиги ушбу корхонанинг моддий техника базасининг кучлилигидан дарак беради, товар-моддий бойликлар ва пул маблағлари улушининг камлиги эса мазкур корхонада кўпроқ даромад келтирувчи активларнинг етарлича эмаслигини билдиради. Аксинча, жорий активларнинг узоқ муддатли активларга нисбатан жами активлардаги улушининг юқори бўлишлиги мазкур корхонада тез ликвидли активларнинг мавжудлиги эвазига кўпроқ даромад олишга ҳамда юқори даражада тўлов қобилиятига эришилаётганлигидан дарак беради. Корхона активларининг ташкил топиш манбаларида ўз маблағлари улушининг катталиги ва мажбуриятлар улушининг пастлиги мазкур корхонанинг юқори даражада молиявий мустақиллигидан, аксинча жами активларнинг ташкил топиш манбаларида мажбуриятлар улушининг юқорилиги эса бу корхонанинг молиявий қарамлигини билдиради. Вертикал таҳлилда аниқланган баланс валютасига бевосита таъсир қиладиган моддалар улушларини горизонтал тарзда таққослаш корхонада ҳисобот даврида юз берган ижобий ёки салбий жиҳатларни аниқлашга, мос равишда, молиявий ҳолатни яхшилашга оид бошқарув қарорларини қабул қилишга имкон беради. Бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан фойдаланувчилар корхонада юз берган операцияларнинг балансга қандай таъсир кўрсатишини билишлари ўта муҳимдир. Чунки содир бўлган хўжалик жараёнлари ва операциялари албатта активлар ва уларни ташкил топиш манбаларининг давр бошидаги ҳолатига таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Мисол учун, корхона ўз устав капиталини кўпайтирса ёки камайтирса – бу албатта ҳам активга, ҳам пассивга таъсир ўтказади. Ёки омбордан материал ишлаб чиқаришга берилса активларнинг таркибида ўзгариш юз беради, иш ҳақидан даромад солиғи ушланса, активларни ташкил топиш манбалари таркибида ички ўзгариш юз беради. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мукин. Корхоналарда юз берган операциялар натижасида балансда юз берадиган ўзгаришлар тўртта типга ажратилади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling