Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet37/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Давр охирига

Йил бошига

Давр охирига

1-бўлим. Узоқ
муддатли активлар







1-бўлим. Ўз маблағ-ларининг манбаи







Асосий воситалар

200 000

180 000

Устав капитали

50 000

50 000

Номоддий активлар

10 000

8 000

Резерв капитали

20 000

21 500

Молиявий инвестициялар

50 000

56 500

Таксимланмаган фойда

10 000

20 100

1-бўлим бўйича жами

260 000

244 500

1-бўлим бўйича жами

80 000

91 600

2-бўлим. Жорий
активлар







2-бўлим. Мажбуриятлар







Ишлаб чиқариш захиралари

45 000

35 600

Қисқа муддатли кредитлар

70 000

52 100

Тайёр махсулотлар

15 000

12 400

Тўланадиган счетлар

116 000

96 000

Товарлар

13 000

16 800

Олинган аванслар

114 000

120 000

Пул маблағлари

20 000

35 000

Бюджетга қарзлар

6 000

8 500

Дебиторлик қарзлар

50 000

39 300

Иш ҳақи бўйича қарзлар

5 000

7 500

2- бўлим бўйича жами

143 000

139100

Суғурта бўйича қарзлар

2 000

1 500









Бошқа қарзлар

10 000

6400






2- бўлим бўйича жами


323 000

292 000

БАЛАНС


403 000

383 600

БАЛАНС


403 000

383 600

Корхоналар молиявий-молиявий хўжалик фаолиятига баҳо бериш учун бухгалтерия балансини ўқиш ўта муҳим ҳисобланади.


Бухгалтерия балансини ўқиш деганда уни горизонтал ва вертикал жиҳатдан таҳлил қилиш тушунилади.
Горизонтал таҳлил – бу ҳисобот даври охирига ҳисобот йилнинг бошига нисбатан баланснинг умумий суммаси, шунингдек унинг ҳар бир моддаси суммасининг камайиш ёки кўпайиш томонида юз берган ўзгаришини аниқлаш ҳамда ушбу ўзгаришлар тенденцияларига баҳо беришдир. Бундай таҳлил баланс валютаси ҳамда унинг алоҳида бўлимлари ва моддалари бўйича ҳисобот даврда юз берган ижобий ва салбий тенденцияларни аниқлашга имкон беради.
Вертикал таҳлил – бу ҳисобот даври боши ва охирига баланснинг ҳар бир бўлими ва моддаларининг корхонанинг жами активлари ҳамда уларни ташкил топтириш манбаларида тутган ўрни, яъни улушларини аниқлаш, шунингдек уларга баҳо беришдир. Баланснинг ҳар бир моддаси корхона активлари ва уларни ташкил топтириш манбаларини шакллантиришга бевосита ва билвосита, шунингдек ижобий ва салбий таъсир кўрсатувчи омил бўлиб ҳисобланади. Мисол учун, корхоналар жами активларида узоқ муддатли активлар улушининг катталиги ушбу корхонанинг моддий техника базасининг кучлилигидан дарак беради, товар-моддий бойликлар ва пул маблағлари улушининг камлиги эса мазкур корхонада кўпроқ даромад келтирувчи активларнинг етарлича эмаслигини билдиради. Аксинча, жорий активларнинг узоқ муддатли активларга нисбатан жами активлардаги улушининг юқори бўлишлиги мазкур корхонада тез ликвидли активларнинг мавжудлиги эвазига кўпроқ даромад олишга ҳамда юқори даражада тўлов қобилиятига эришилаётганлигидан дарак беради.
Корхона активларининг ташкил топиш манбаларида ўз маблағлари улушининг катталиги ва мажбуриятлар улушининг пастлиги мазкур корхонанинг юқори даражада молиявий мустақиллигидан, аксинча жами активларнинг ташкил топиш манбаларида мажбуриятлар улушининг юқорилиги эса бу корхонанинг молиявий қарамлигини билдиради.
Вертикал таҳлилда аниқланган баланс валютасига бевосита таъсир қиладиган моддалар улушларини горизонтал тарзда таққослаш корхонада ҳисобот даврида юз берган ижобий ёки салбий жиҳатларни аниқлашга, мос равишда, молиявий ҳолатни яхшилашга оид бошқарув қарорларини қабул қилишга имкон беради.
Бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан фойдаланувчилар корхонада юз берган операцияларнинг балансга қандай таъсир кўрсатишини билишлари ўта муҳимдир. Чунки содир бўлган хўжалик жараёнлари ва операциялари албатта активлар ва уларни ташкил топиш манбаларининг давр бошидаги ҳолатига таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Мисол учун, корхона ўз устав капиталини кўпайтирса ёки камайтирса – бу албатта ҳам активга, ҳам пассивга таъсир ўтказади. Ёки омбордан материал ишлаб чиқаришга берилса активларнинг таркибида ўзгариш юз беради, иш ҳақидан даромад солиғи ушланса, активларни ташкил топиш манбалари таркибида ички ўзгариш юз беради. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мукин.
Корхоналарда юз берган операциялар натижасида балансда юз берадиган ўзгаришлар тўртта типга ажратилади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling