II-бўлим. «Жорий активлар». Ушбу бўлимда 1 йилдан кам муддатда оборотда бўладиган ишлаб чиқариш захиралари ва харажатлари, тайёр маҳсулотлар ва товарлар, пул маблағлари, дебиторлик қарзлар ва бошқа жорий активларнинг қолдиқ суммалари кўрсатилади.
Баланснинг «Пассив» томони хўжалик активларини ташкил топиш манбаларини турига қараб қуйидаги иккита бўлим бўйича тизимлашга асосланган:
I-бўлим. «Ўз маблағларининг манбаи». Ушбу бўлимда устав капитали, қўшилган капитал, резерв капитали, тақсимланмаган фойда ва хусусий капиталнинг бошқа элементларининг қолдиқ суммалари кўрсатилади.
II-бўлим. «Мажбуриятлар». Ушбу бўлимда корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги қарзларининг қолдиқ суммаси кўрсатилади.
Бухгалтерия балансида бўлимлар бўйича маълумотлар алоҳида қаторда, иккала бўлим суммаларининг йиғиндиси алоҳида қаторда акс эттирилади. Айрим моддалар бўйича қавс ичида ўзаро айирмалар кўринишида кўрсатилган счётлар уларнинг биринчиси суммасидан иккинчисини суммасини айириб ташлагандан кейин қоладиган суммани шу қаторга ёзишни билдиради. Бундан ташқари бухгалтерия балансида маълумотлар, мос равишда, ҳисобот йили бошига ва ҳисобот давр охирига алоҳида устунларда кўрсатилади (2.4-жадвалга қаранг).
2.4-жадвал
«Гулбаҳор» хусусий корхонасининг бухгалтерия баланси
(минг сум ҳисобида)
Актив
|
Сумма
|
Пассив
|
Сумма
|
Йил бошига
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |