Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet34/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Бошланғич баланс деганда ҳисобот даври бошига, ҳисобот баланси деганда эса ҳисобот даврининг охирига тузилган баланс тушунилади. Ҳисобот баланси кейинги давр учун бошланғич баланс бўлиб ҳисобланади.
Тугатиш баланси – корхона тугатилиши санасига тузилган баланс.
Бирлаштириш баланси – икки ва ундан ортиқ корхоналар бир бири билан қўшилганда қўшилиш санасига тузилган баланс.
Ажратиш баланси – бу корхона ихтиёридан мустақил бошқа корхона ажралиб чиқганда бир – бирига маблағларни топшириш ва қабул қилиш санасига тузилган баланс.
Маълумотларни жамлаш даражасига кўра баланс йиғма ва алоҳида баланс турларига бўлинади.
Йиғма баланс - бу бир тизим корхоналари баланслари моддаларини горизонтал ҳолда жамлаш натижасида тузилган баланс, масалан трест, концерн, компания, вазирлик ва шу каби юқори органлар томонидан тузилган баланс.
Алоҳида баланс –бу ҳар бир ҳўжалик юритувчи субъект томонидан тузилган баланс.
Ўз қарамоғида шўъба хўжалик жамиятларига эга бўлган бош корхоналар консолидациялаштирилган баланс тузадилар.
Субектларни молиялаштирилишига қараб баланс бир биридан тубдан фарқ қиладиган давлат бюджетидаги муассасалар баланси ва хўжалик юритувчи субъектлар балансига бўлинади.
Ҳисоб маълумотларини жамлаш циклларига кўра синов баланси, тузатилган синов баланси ва охирги якуний баланс турларини ажратиш мумкин.
Синов баланси – бу вақтинчалик счетлар ёпилмасдан тузилган, шунингдек ҳисобот даври охиригаа айрим счетлар бўйича ҳисоб-китоблар маълум сабабларга кўра охиригача амалга оширилмаган ҳолда тузилган дастлабки баланс. Тузатилган синов баланси - мавжуд камчиликлар тузатилгандан сўнг, лекинда вақтинчалик счетлар ёпилмасдан тузилган баланс. Якуний баланс – бу вақтинчалик счетлар ёпилгач, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва тақсимланмаган файда тўғрисидаги ҳисоботларнинг маълумотлари эътиборга олиниб тузилган баланс. Охирги учта турдаги балансни тузиш тартиби чет эл корхоналари амалиётида кенг тарқалган.
Регулировка счетлари қолдиқларини ҳисобга олиб баланс-брутто ва баланс –нетто тузилиши мумкин.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling