Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


IY-тип. Баланс активи ва пассивининг камайишига олиб келувчи ўзгаришлар


Download 1.65 Mb.
bet41/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

IY-тип. Баланс активи ва пассивининг камайишига олиб келувчи ўзгаришлар. Бу типдаги ўзгаришлар, мазмунидан кўриниб турибдики, бухгалтерия балансининг ҳам активи, ҳам пассивига кирувчи элементларга (моддаларга) тегишлидир. Яъни юз берган хўжалик операцияси бир вақтнинг ўзида ҳам актив, ҳам пассив пассив элементларига тегишлидир. Корхонада юз берган операция натижасида корхонанинг активи ҳам, пассиви ҳам бир хил суммага кмаяди. Пировардида эски баланс суммаси камайиш томонга ўзгаради.
Бу тип ўзгариш алгоритмини қуйидагича ифодалаш мумкин:


А -Х = П –Х

Бу ерда: А – актив; П- пассив Х-хўжалик операцияси таъсирида баланснинг битта актив моддаси ва битта пассив моддаси суммасининг камайиши.


2.8-жадвал
Баланс активи ва пассивини камайишига олиб келувчи
ўзгаришларга мисоллар





Хўжалик операцияси мазмуни

Операцияни баланс моддаларига таъсири

1

Кассадан ходимларга иш ҳақи берилди

Касса счёти моддасидаги сумма кўмаяди, ходимлар олдидаги қарзлар моддасидаги сумма ҳам камаяди. Мос равишда, баланс активи ва пассиви бир хил суммага камаяди

2

Ҳисоб-китоб счётидан банк кредити қайтарилди

Ҳисоб-китоб счёти моддасидаги сумма камаяди, олинган кредитлар бўйича қарз моддасидаги сумма ҳам камаяди. Мос равишда, баланс активи ва пассиви бир хил суммага камаяди.

3

Ҳисоб-китоб счётидан бюджетга солиқлар тўланди

Ҳисоб-китоб-счёти моддасидаги сумма камаяди, бюджет олдидаги қарзлар моддасидаги сумма ҳам камаяди. Мос равишда, баланс активи ва пассиви бир хил суммага камаяди.

4

Валюта счётидан хорижий банкдан чет эл валютасида олинган кредит қайтарилди

Валюта счёти моддасидаги ва кредит моддасидаги сумма камаяди. Мос равишда, баланс активи ва пассиви бир хил суммага камаяди.

Балансдаги ўзгаришларнинг типлари бўйича қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин:



  • I- ва II- типдаги ўзгаришлар олдинги баланс суммасини ҳеч қачон ўзгартирмайди.

  • III- ва IY –типдаги ўзгаришлар албатта олдинги баланс суммасини ўзгаришига олиб келади, жумладан учинчи тип ўзгаришлар баланс суммасини ошишига, тўртинчи тип ўзгаришлар баланс суммасини камайишига сабаб бўлади.

  • ҳеч қачон балансдаги ўзгариш типлари бир вақтнинг ўзида активни бир суммага ошириб, пассивни эса ўша суммага камайтириши мумкин эмас.

  • ҳеч қачон балансдаги ўзгариш типлари активни бир суммага кўпайтиришга (камайтиришга), пассивни эса бошқа бир суммага кўпайтиришга (камайтиришга) олиб келиши мумкин эмас.




Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling