Эҳтиёткорлик ёки консерватизм тамойили. Бу тамойил корхона ҳисоботида активлар ва даромадларни кам (кўп) қилиб кўрсатмасликни, шу билан бирга мажбуриятларни ёки харажатларни кўп (кам) қилиб кўрсатмасликни ифодалайди. Ушбу тамойилни қўллаш яширилган резервларни вужудга келтириш, бирон мақсадда актив ёки фойдани камайтириб (кўпайтириб) кўрсатиш, харажат ва мажбуриятларни кўпайтириб (камайтириб) кўрсатиш ҳуқуқини бермайди.
Ҳисобот даври раромад ва харажатларининг мослиги тамойили. Бу тамойил ҳисобот даври харажатларига шу даврда реал даромад келтирган қисмини киритишни билдиради.
Мазмунни шаклдан устунлик тамойили. Бу тамойил корхона активларини ҳуқуқий мақоми бўйича эмас, балким уларнинг иқтисодий мазмуни, эгалик қилиш ҳуқуқини берилиш вақтига кўра ҳисобга олиш ва балансга киритишни ифодалайди. Масалан, товар–моддий бойликлар корхонага келиб тушган санадан бошлаб, улар учун хақ тўланган ёки тўланмаган бўлишидан қатъий назар, корхона активлари таркибига киритилади ва балансга олинади. Узоқ муддали ижарага олинган асосий воситалар ҳам уларнинг ҳақи тўланиши муддатидан қатъий назар корхона балансига олинган кундан бошлаб киритилади.
Нейтраллик тамойили. Бу тамойил моливий ҳисоботни биронта шахс манфаатлари учун бошқа биронта шахс зарарлари эвазига мослаштирмасликни билдиради.
Ишончлилик тамойили. Бу тамойил ҳисобда акс эттирилган ҳар бир суммани қатъий ҳужжатли асосга эга бўлишлигини билдиради.
Муҳимлилик тамойили. Бу тамойил ҳисоб ва ҳисобот маълумотларини фойдаланувчиларнинг тақдим этилган ахборот асосида қабул қилган қарорларига таъсирини билдиради.
Тушунарлилик тамойили. Бу тамойил ҳисоб маълумотларини барча фойдаланувчилар учун тушунарлилигини билдиради.
Якунланганлик тамойили. Бу тамойил ҳисоб маълумотларини бирон бир ҳисобот даври учун жамланганлигини, яъни молиявий ҳисобот ҳисобот даври маълумотларини тўлиқ қамраб олганлигини билдиради.
Кўрсаткичларнинг қиёсувчанлик тамойили. Бу тамойил ҳисобот маълумотларини ўзаро мос ҳисобот даврлари бўйича (чораклар, йил) мавжуд реал тенденцияларни аниқлаш учун ўзаро таққослаш имкониятларини билдиради. Бундай таққослашлар учун ўтган йиллар маълумотлари таққослама баҳоларда қайта ҳисобланиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |