176
ускуналарни етказиб берувчилар билан шартномаларнинг мавжудлиги,
маблағларнинг эркин алмаштириладиган валютада
ундириб олиш борасида
унинг тўланиши масалаларининг мавжудлиги;
• ускунанинг етказиб берилиши ва уларнинг монтаж қилиниши билан
ишларни ва ишлаб чиқариш жадвалларидаги боглиқлик;
• лойиҳанинг ўзини-ўзи қоплашига таъсир этувчи бошқа
омилларни
ўрганилиши.
Қурилиш объектларининг ҳукумат кафолати остида кредитланиши
қурилиш пудрати шартномалари бўйича молиялашлар фақат қарз
олувчилар
томонидан пудрат ташкилотлари ўртасида тузилган объектларнинг қурилиши
чоғида мажбурий суғурталаш ҳақидаги суғурта полиси ва шартноманинг
нотариал тасдиқланган нушасидан банкка берилиши чоғидагина очилади.
Жами ҳужжатлар пакетини таҳлил қилиб бўлгач, кредитлаш бўлими
банкнинг кредит қўмитасига кредитлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида
ѐки бўлмаса кредит беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни кўриб чиқилиши ва
чиқарилиши учун хулосани такдим этади.
Кредит қарорларидан сўнг банк қарз олувчи
билан кредит шартномасини
имзолайди.
Кўриб чиқилаѐтган объектлар (корхоналар)нинг раҳбарияти билан кредит
шартномаларини тузишга йўл қўйилмайди.
Кредит шартномаси банк билан қарз олувчи ўртасидаги ўзаро
муносабатларнинг асоси бўлиб ҳисобланади,
олинган кредитлар, комиссиялар
уларга оид фоизлар ва пенялар бўйича агар шартноманинг ўзида ўзгача ҳол
назарда тутилмаган бўлса, улар имзолаган вақтдан бошлаб амал қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: