Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Лизинг кредити - асосий капиталга қаратилган инвестицияларни
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
2. Лизинг кредити - асосий капиталга қаратилган инвестицияларни
молиялаштириш манбаи сифатида Оддий банк кредити каби лизинг кредити ҳам муайян мақсад учуи аниқ муддатларга қайтариб бериш ва хақ тўлаш шарти билан берилади. Кредит муносабатлари каби лизинг муносабатлари ҳам шу муносабат қатнашчиларидан ҳар бирининг манфаатлари мос келганида ва тегишли манфаатлар кўриш умидида таркиб топади. Банк кредити каби лизинг кредитини ҳам ўз вақтида 185 қайтариб бериш ва ундан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш керак. Банк кредити бўйича ҳам, лизинг кредити бўйича ҳам қарз олувчиларнинг қарзнинг асосий суммасини қайтариш ва қарз юзасидан ҳақ тўлаш имкониятлари аниқланади. Банк кредитига ҳам, лизинг кредитига ҳам қарз олиниши асос бўлади. Банк кредитини беришда ҳам, лизинг кредитини беришда ҳам у ѐки бу лойиҳани инвестициялаш қайналик мақсадга мувофиқ эканлиги ҳақида пухта ишланган қарор қабул қилинади. Банк кредитини олишда ҳам, лизинг кредитини олишда ҳам қарз олувчи ўз зиммасига қарзнинг асосий миқдорини ва фоизларини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олади. Мулкчилик ҳуқуқининг эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқидан ажратилиши банк кредитининг лизинг кредитидан энг асосий фарқидир. Узоқ муддатли банк кредити берилганида кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар тўлаш солиқ тўланганидан кейин фойда ҳисобидан амалга оширилса, лизинг берилганида бу тўловлар бошқа тўловлар билан бирга маҳсулот таннархига киритилади, бу эса фойда солиғи бўйича тегишли солиққа тортиш базасини камайтиради. Агар банк кредити молиялаштиришнинг қўшимча манбаи тарзида намоѐн бўлса, лизинг кредити қоида тариқасида битимни юз фоиз молиялаштиришни таъминлайди. Агар лизинг мол-мулки лизинг берувчининг балансида акс этса, бу нарса лизинг олувчининг рентабеллик, қарз ва ўз маблағлари коэффициенти каби муҳим баланс кўрсаткичларини яхшилаб, қўшимча маблағ жалб этиш учун имконият яратади. Лизинг мол-мулки лизинг олувчининг балансида (балансдан ташқари ҳисоб рақамида) ҳисобга олинган тақдирда, лизинг олувчининг баланс кўрсаткичлари кредит ҳисобига сотиб олишга нисбатан афзалроқ бўлиб чиқади, чунки қарз маблағи билан ўз маблағи ўртасидаги нисбат яхши томонга ўзгаради. Кўпгина мамлакатларда лизинг муносабатларидан фойдаланиш туфайли тадбиркорлар банк кредити ҳисобидан ускуна сотиб олгандан кўра 20- 30 фоиз камроқ маблағ сарфлайдилар. Юқорида кўрсатилганларидан ташқари яна бир қанча фарқлар ҳам бор. Аммо лизинг кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкасига ва солиқ қонунчилигага нисбатан жуда сезгир бўлади. Лизинг қарз маблағларини келгусида ҳам жалб этиш учун асос яратади. Лизинг одатдаги кредит муносабатлардан фарқли ўлароқ биринчи навбатда, мазмуни, шакли, ташкилий жиҳатдан таъминланиши иштирокчилар доираси, иқтисодий самараси ва солиққа тортилиш тизими билан ажралиб туради. Бу фарқлар шундан келиб чиқадики, лизинг олинганида кредит муносабатлари кейинчалик ижара муносабатлари билан уйғунлашиб кетади. Шу билан бирга лизинг муносабатлари сифат жиҳатидан ижара ѐки ѐллашдан фарқ қилади. Ижарадан лизингнинг фарқи шуки, лизинг берувчи муайян ишлаб чиқарувчидан муайян кўрсаткичларга эга бўлган лизинг мол-мулкини лизинг олувчининг топширувига биноан сотиб олиш мажбуриятини олади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling