Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


лизингнинг иқтисодий табиати, опционни вужудга келиши, қарз олиш


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   152
Bog'liq
investitsiya

лизингнинг иқтисодий табиати, опционни вужудга келиши, қарз олиш 
муносабатлари пайдо бўлиши, қарор топиши ва ривожланиши заруратидан 
келиб чиқади. 
Шундай қилиб олимлар ва мугахассислар лизингнинг моҳиятини 
таърифлаш хусусида ҳозирча бир фикрга келганлари йўқ. Шунинг натижасида 
назария ва амалиѐтда лизингнинг мазмуни ва роли турлича талқин этилмоқда. 
1996,-с: ил. - (Серия По бухгалтерскому учету и аудиту) Л 557-582 б.; Горемыкин В.А. "Лизинг. 
Практическое учебно-справочное пособие". - М.: ИНФРА-М, 1997. 
37
Бернар И., Колли Ж.-К. Толковый экономический и финансовый словарь. Французская, русская. 
английская, немецкая, испанская терминология: в 2-хтг. - ТЛ: Иер. с фр. — М.: Международнне 
отношсния, 1994. - 784 с. Л - 507 б. 
38
Прилуцкий Л.П. Лизинг. Правовне основн лизинговой дсятельности в Российекой Федераций.: Изд-
во «Ось», 1996, 128 б. Банковское дело: Учебник / Под ред. Проф. В.И. Колесникова, проф. Л.П. 
Кроливспкой. - М.: Финансы и статистика, 1995, - 480-с.: л-289-307-6. 
39
Розенберг Дж. М. Инвестиции: Терминологичсский словарь. М.: ИНФРА -М, 1997.-400-6 - 
(Библиотека словарей ИНФРА - М). Л-182 б.; Розенберг Дж. М. Словарь банковских терминов. М.: 
«ИНФРА- М», 1997; Доунс Дж, Гудман Дж. Эллиот. Финансово-инвестиционннй словарь. М.: 
«ИНФРА-М», 1997. Ричард Брейли, Стюарт Майорс. Принципы корпоративных финансов: Б 87 Пер. 
с ацгл. - М.: 3АО ―Олимп – Бизнес‖, 1997 - 1120-6. Л 715 - 732-6, ВанХорн Дж. К. Основы управления 
финансами: Пер. с ашл./ Гл. ред. Серии Я. В. Соколов. М.: Финансы и статистика, 1996.- с: ил. Л 557-
582 
40
Бланк И.А.. Инвсстиционнsй менеджмент - Киев, М П «ИТЁМ» ЛТД, «Юнайтед Лондон Трейд 
Лимитед», 1995 - 448 б. Л - 408 6. Райзберг Б.А. Экономическая энциклопедия для детей и взрослых. 
М.: АОЗТ «Нефте-химинвесг»,; 1995.; Федоров Б.Г. Англо-русский толковый словарь валютно-
кредитннх терминов. М.: «Финансы и статистика», 1992. 


181 
Лизинг моҳиятини қуйидаги ибора орқали ифода этса бўлади: "Бойлик, 
мол-мулкка эгалик қилишдан эмас, балки ундан фойдаланишдан иборат 
бўлади", - мазкур жумла лизингнинг асосий ғоясини тўлиқ намоѐн этади. 
Корхона ѐки тадбиркорга ишлаш ва даромад топиш учун мол-мулкка эгалик 
қилиш шарт эмас, балки муайян муддат давомида ундан фойдаланишнинг ўзи 
кифоядир. Бу айниқса асбоб-ускунани мўл қилиб сотиб олиш молиявий 
имкониятлар чекланган корхоналар учун муҳимдир. Лизинг механизми бундай 
корхоналарга асбоб-ускунадан муайян муддат давомида мақбул миқдордаги 
лизинг тўловлари эвазига фойдаланмиш ҳуқуқини қўлга киритиш имкониятини 
беради. Шунингдек, ушбу асбоб-ускунадан фойдаланиш муддати тугагандан 
сўнг, уни корхонананинг мулкига ўтказиш имконияти ҳам мавжуд. 
Инглиз тилида тезкор ва молиявий лизинг тушунчалари мавжуд. Бизнинг 
қонунчиликка кўра оператив лизинг "ижара" деган маънони англатади, 
молиявий лизинг эса молиявий ижара ѐки лизинг маъносини англатади. 
Шунинг учун "лизинг" атамаси бизнинг шароитларда молиявий лизингни 
англатади. 
Айрим мутахассисларнинг таъкидлашича, лизинг - муайян товарга бўлган 
мулкчилик ҳуқуқини учинчи шахс учун сотиб олиб, уни қисқа, ўрта ѐки узоқ 
муддатли даврга ижарага берадиган ихтисослашган лизинг компанияси 
воситачилигида асосий фондларга капитал қўйилишини молиялаштиришнинг 
ўзига хос шаклидир. Лизингнинг бу таърифида, биринчидан, лизинг 
молиялаштиришнинғ ўзига хос шакли деб таъкидланади. Иккинчидан воситачи 
учинчи шахс учун мулкчилик ҳукукдни қўлга киритади деб, ва учинчидан 
ижара муносабатлари мавжуд, деб даъво қилинади. Бу таърифда лизинг 
қатнашчиларининг функцияларини кўрсатишга харакат қилинган, яъни мулкни 
қўлга киритишни молиялаштириш, мулкчилик ҳукуқига эга бўлиш, ижарага 
топшириш эканлиги содир этилиши ўринишлари кўрсатилади. Ҳуқуқ нуқтаи 
назаридан олганда бу таъриф бирмунча даражада мантиқий бўлса ҳам, аммо 
учинчи шахс учун ижарага топшириш билан бирга мулкчилик ҳуқуқи ҳамиша 
ҳам қулга киритилавермайди. Ижара муносабатлари вужудга келиши ва 
ижарачининг мулкчилик ҳукуқининг қўлга киритиш вақти ҳар доим ҳам мос 
келмайди, фақат ижара муносабатлари, эгалик қилиш муносабатлари ва лизинг 
мол-мулкидан фойдаланиш муносабатларигина вақт жиҳатидан бир-бирига 
мувофиқ келиши мумкин. Моҳияти жиҳатидан қарз олиш (кредит) 
муносабатлари ижара муносабатларидан олдин содир бўлади. 
Бошқа манбаларда қайд этилишича лизинг – вақтинча бўш турган ѐки жалб 
этилган маблағларни инвестицияга йўналтиришга қаратилган алоҳида турдаги 
тадбиркорлик фаолиятидан иборат бўлиб, бунда молиявий ижара (лизинг) 
шартномасига биноан бир шахс шартномада белгиланган мулкни муайян 
сотувчидан сотиб олиб уни ҳақ эвазига бошқа шахсга тадбиркорлик 
мақсадларида вақтинчй фойдаланиш учун бериб қўйиш мажбуриятини олади
41

41
«Временное положение о дизинге». Утверждено Постановлением Правительства РФ от 29 июня 
1995 года. №633.


182 
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилда кабул этилган «Лизинг тўғри 
сида»ги қонунида лизингнинг 2 тури: молиявий ва оператив турлари белгилан 
ган. Жахон амалиѐти ва мавжуд таснифларга кура эса лизинг турлари куп 
булиб, улар 12.1.1-жадвалда келтирилган. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling