Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


-мавзу. Инвестицияларни молиялаштиришнинг лизинг механизми


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   152
Bog'liq
investitsiya

12-мавзу. Инвестицияларни молиялаштиришнинг лизинг механизми 
12.1. Лизингнинг мазмуни, моҳияти ва турлари 
Режа 
1. Лизингнинг иқтисодий табиати, мазмуни ва моҳияти. Лизинг турлари.
2. Лизинг кредити - асосий капиталга қаратилган инвестицияларни 
молиялаштириш манбаи сифатида.
3. Ўзбекистон Республикасининг ―Лизинг тўғрисида‖ги қонунининг 
мазмун-моҳияти.
Таянч сўз ва иборалар 
Инвестиция фаолияти, лизинг, молиявий лизинг, тезкор лизинг
лизинг кредити. 
 
1. Лизингнинг иқтисодий табиати, мазмуни ва моҳияти. Лизинг 
турлари.
Европа лизинг компаниялари уюшмалари федерациясининг таърифига 
кўра, лизинг деганда ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш учун 
асосий ишлаб чиқариш воситаларини, шунингдек бошқа товарларни 
ижарага олиш тушунилади. Айни вақтда лизинг битимига кўра лизинг 
берувчи битим охиригача мулкчилик ҳуқуқини сақлаб қолади
Иқтисодий адабиѐтларда ―лизинг — шунчаки ижара тўғрисидаги 
кенгайтирилган шартнома‖ ѐки ―лизинг — ижара муносабатларининг 
алоҳвда тури‖ ѐҳуд ―бугун ижара муддати давомида ижарачининг 
мулкчилик ҳуқуқи сақланиб қоладиган ижара шартномаси
35
деган 
фикрларнинг тарафдорлари бор. Бундай таърифларда аввало лизингнинг 
мақсади, ижарага берувчининг мулкчилик ҳуқуқи сақланиб қолиши 
таъкидланади, лизинг мол-мулкини қўлга киритувчи томон аниқланади, ижара 
муносабатлари қайд этилади. Шу билан бирга бу таърифларда тадбиркорлйк 
фаолиятини молиялаш- тирршшинг алоҳида усули бўлган лизингнинг 
иқгйсодий табиати ва мазмуни акс этмайди. Мазкур таърифларда битимнинг 
ўзига ѐки ижара муносабатларининг шаклига зўр берилади-ю, аммо унинг 
мазмуни, моҳияти очиб берилмайди. 
Мамлакатимиздаги ва хорижий адабиѐтларда лизингнинг бошқа 
таърифлари ҳам учрайди
36

35
Ричард Брейли, Стюарт Майерс. Принцип корпоративных финансовой: Б 87. Пер. с англ. - М:: ЗАО 
"Олимп - Бизнес", 1997. - 1120 б. Л 715- 732 бетлар; Козлова Е.П. Бухгалтерский учет в 
ко.ммерческих банках. - М.: Финансн и статистика. 1996. - 432 б.; Банки и банковские операции: 
Учебник для ВУЗов\ Е.Ф. Жуков, -М.: Банки и биржи "ЮНИТИ",1997.; Европейская федерация 
национальных ассоциаций по лизингу оборудования.
36
Прилуцкий Л.Н. Лизинг. Правовне основм лизинговой деятель- ности в Российской Федерации. -
М.: Йзд-во "Ось", 1996, 128 б.; Бернар И., Колли Ж. - К. Толковьш экономический и финансовий 
словарь. Французская, русская, англцйская, немецкая, испанская терминология: в 2-х тт.-ТЛ: Пер. с 
фр.- М.: Международнме Отношения, 4994. - 784 б. Л-507 б; Роуз Питер С. Банковский менеджмент. 
Пер. с англ,, со 2-го изд. -М.: "Дело Лтд", 1995.- 768с. Л — Г73 в.; Ван Хорн Дж. К. Основы 
управления финансами: Пер. с англ./ Гл. ред. Серии Я. В. Соколов. - М.: Финансы и статистика, 


180 
Айрим иқтисодчилариинг ҳисоблашича лизинг кўчар ва кўчмас 
ускуналарии ижарачига сотиш имкониятини берадиган ва уни ижарага олиш 
шартномасини кўзда тугадиган профессионал кредитнинг бир туридир
37

Адабиѐтларда айрим муаллифлар лизингни узоқ муддатли ижара деб билиб, 
ижарачииинг ижарага олинган мол-мулкни опцион бўйича сотиб олиш 
мумкинлиги каби ҳуқуқий муносабатлар мавжудлигини таъкидлайдиларлар. 
Сотиб олиш ҳуқуқини берадиган ѐки бермайдиган, мол-мулкни ижарачи 
ихтиѐрига топшириш ҳуқуқини берадиган кредитлаш шакли деб ҳисоблайдиган 
таърифлар ҳам учрайди
38

Лизингга берилган бу таърифларнинг муаллифлари ижарага бериш 
жараѐнида келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабатларнинг тафовутларини айтиб 
ўтадилар, лизинг мулкига эгалик қилиш ҳуқуқини ундан фойдаланиш 
ҳуқуқидан фарқлайдилар, уни опцион асосида қўлга киритиш (сотиб олиш)нинг 
афзалликларини кўрсатишга интиладилар. 
Айрим нашрларда лизинг ва ижара тушунчалари ўртасига тенглик белгиси 
қўйилади ва лизинг ер участкаси, бино, иншоот, асбоб-ускунадан, одатда, рента 
шаклидаги тўлов эвазига фойдаланиш ѐки уларни қарзга олиш ҳуқуқини бериш 
тарзидаги «шакл» деб таърифланади
39
.
Иқтисодий адабиѐтларда лизингнинг шундай гаърифлари учрайдики, унда 
ижара муносабағлари билан айни бир вақтда ресурсларни қарзга олиш 
манбаларини жалб қилиш назарда тутилади
40
. Лизингнинг бу таърифларида 
унинг мазмунига инве стициялаш учун қўшимча ресурс манбаларини 
излайдиган ижарачи нуқтаи назаридан бир томонлама ѐндашилган. Аслида эса, 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling