Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   152
Bog'liq
investitsiya

Иш 
ва 
объект 
сифатининг 
пастлиги 
риски 
пудратчилар 
мажбуриятининг бузилиши, лойиҳалаштиришдаги хатолар ва бошқалар 
натижасида келиб чиқиши мумкин. Объект сифатининг пастлиги натижасида 
лойиҳа бўйича қўшимча инвестицион харажатлар қилиниши керак бўлади. Бу 
харажатлар камчиликларни тузатишга сарфланиши мумкин. Агар камчилик 
сақланиб қоладиган бўлса, лойиҳа маҳсулотини ишлаб чиқаришга қўшимча 
харажатлар қилиш керак бўлади. 
Конструксион ва технологик риск. Конструксион риск - бу инвестиция 
фазасидаѐқ лойиҳанинг техник амалга ошмаслик риски. Бу лойиҳа 
ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг хатолари, бу ҳужжатларни ишлаб 
чиқишда зарур бўлган маълумотларни етарли ѐки аниқ эмаслиги натижасида 
рўй бериши мумкйн. Технологик риск - бу ишлаб чиқариш технологияларининг 
саноат даражасида қўлланилмаслиги натижасида маълум техник-иқтисодий 
параметрлардан объект эксплуатациясидаги чекланишлар риски. Бунга 
эксплуатация харажатларннинг ошиши, брак фоизларини катталиги, экологик 
нормативларга мос келмаслик кабилар таъсир этади. 
Ишлаб чиқариш риски - бу ишлаб чиқариш жараѐнида камчиликларни 
юзага келиш риски. Бу ишлаб чиқариш давомийлигининг бузилишида
объектнинг лойиҳавий қувватга эришмаслигида, брак фоизларининг 
юқорилигида, қўшимча ишлаб чиқариш харажатларида ва бошқаларда намоѐн 
бўлади. Ишлаб чиқариш рискининг бир тури – бу юқорида айтиб ўтилган
технологик рискдир. Камчиликлар иқтисодий тартиб сабабли – таъминотдаги 
узилишлар, ўша жойдаги ресурс заҳираларининг етишмаслиги, хом ашѐ 
сифатининг пастлиги, транспорт масалалари ва бошқалар сабабли келиб 
чиқади. Ишлаб чиқариш харажатларининг юқори даражаси харажатларни хато 
ҳисоблаш, хом ашѐ ва бошқа ресурслар микдори ва сисфатига маълум 
талабларни аниқ эмаслиги натижасида бўлади. 
Бошқарув риски - бу ишлаб чиқариш рискининг бир тури, бошқарўв 
шахсининг тажриба ва малакасини етарли даражада эмаслиги натижасида рўй 
беради. Айрим ҳолларда, бошқарув риски деганда, лойиҳа фаолиятининг барча 
фаза ва босқичларидаги менежмент даражасининг пастлиги ва хатолари билан 
боғлиқ рисклар тушунилади. 
Сотишриски - бу лойиҳа маҳсулоти сотиш ҳажмининг ва шу маҳсулот 
баҳосининг пасайиши риски. Сотиш риски бозор конюнктурасининг ўзгариши 


239 
риски, маркетинг риски ѐки баҳо риски деб ҳам аталади. Мос келмайдиган 
конюнктура фақат лойиҳа рентабеллигини камайтириб қолмай, балки унинг 
бутунлай барбод бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолат аниқ бир 
вақтдаги сотишдан келган тушум йшлаб чиқариш харажатларини ва кредит 
бўйича қарзларни қоплашга етмаган ҳолларда юз беради. Сотиш риски, айниқса 
баҳосини тахмин қилиш анча қийин бўлган, янги маҳсулот ишлаб чиқариш билан 
боғлиқ лойиҳаларда юқори бўлади. 
Молияриски. Бу рискнинг лойиҳа фаолиятидаги асосий турлари: а) 
кредит риски; б) валюта риски; в) фоиз ставкасини ўзгариш риски; г) қайта 
молиялаштириш риски. 
Кредит риски — бу лойиҳани амалга ошираѐтган ташкилотнинг 
кредитор. банкка кредит шартномаси бўйича тўлов мажбуриятларини тўлиқ ѐки 
умуман тўлай олмаслик риски. Бу риск асосан лойиҳани релиялаштиришда 
лойиҳани кредитловчи банкнинг рискидир. 
Валютариски - бу риск лойиҳа маҳсулоти маҳаллий бозорда сотилганда 
ва ҳокимият маҳсулотни миллий валютада сотилишини талаб қилаѐтган пайтда 
юқори бўлади. Бу риск лойиҳа маҳсулотини сотишдан олинадиган валюта 
билан кредит валютаси бир хил бўлмаган ҳолларда юзага келади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling