Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   152
Bog'liq
investitsiya

Фоиз ставкасининг ўзгариш риски - бу риск кредит ресурслари 
ўзгарувчан ставкада қўлланилганда рўй беради. Бундай ресурсларни жалб 
қилишда лойиҳада қўлланилган капитал қийматининг ошиши ва маҳсулот 
рентабеллигининг камайиш хавфлари мавжуд бўлади. 
Қайта молиялаштириш риски - бу бутунлай бошқарувчи банк, яъни 
молиялаштиришни ташкил қилувчи банк зиммасида бўлади. 
Мамлакат риски - бу ташқи лойиҳа рискларига тегишли бўлиб, унинг 
мазмуни шундаки, лойиҳа амалга оширилаѐтган мамлакатнинг ижтимоий-сиѐсий 
жараѐнлари ва давлатнинг сиѐсати лойиҳа фаолияти учун жиддий 
қийинчиликлар яратиши ва ҳатто лойиҳани барбод қилиш ҳам мумкин. Мамлакат 
рискининг омиллари: марказий ва маҳаллий ҳокимиятларнинг ҳаракати, урушлар, 
иш ташлашлар, инқилоблар, террорчилик ҳаракатлари ва бошқалар бўлиб, 
булар асосий лойиҳа иштирокчилари таъсири доирасидан ташқарида бўлади. 
Давлатнинг сиѐсати билан боғлиқ мамлакат рискларини шартли равишда иккита 
катта гуруҳга бўлиш мумкин: 
1. Сиѐсий. 
2. Иқтисодий. 
Сиѐсий мамлакат риски - ҳукуматнинг чет эл инвесторлари ва 
кредиторлари иштирокидаги лойиҳа фаолиятини тўхтатиш ѐки чеклашга 
каратилган ҳаракати билан боғлиқ. Буларга фойдани бошқа мамлакатга олиб 
ўтишдаги таъқиқлашлар ва чеклашлар, чет эл капитали учун аввал яратилган 
имтиѐзлардан маҳрум қилиш, концессия ва лицензияларни қайтариб олиш ва 
бошқалар киради. 
Иқтисодий мамлакат риски давлатнинг лойиҳани амалга оширилиши 
шароитида қўллайдиган солиқ, валюта, божхона ва бошқа иқтисодий шарт-
шароитларни ўзгартириши билан боғлиқ. Бу ўзгаришлар хорижий капитални 
чеклаш билан бевосита боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. 


240 
Маъмурий рисклар - лойиҳа компаниялари ва лойиҳа фаолиятининг 
бошқа иштирокчиларини давлат назорат ва тартибга солиш бошқармаларидан 
турли лицензиялар, рухсатларни олиши билан боғлиқ. Лицензия, рухсатлар 
лойиҳа фаолиятининг барча фаза ва босқичларида талаб қилиниши мумкин: 
лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда. тендерлар ўтказишда, машина ва асбоб-
ускуналарни етказиб беришда, қурилишда, дастлабки ишлар ва объектнинг ишга 
туширилишида талаб қилинади. Лицензия, рухсатларни сони айрим лойиҳалар 
бўйича жуда кўп бўлиши мумкин: лойиҳа фаолиятининг у ѐки бу тури билан 
шугулланиш ҳуқуқини берувчи, табиий ресурслардан фойдаланиш, табиий 
ресурсларни ва валютани четга олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар, 
рухсатлар бўлади. 
Ҳуқуқий риск – бу риск қайсидир даражада мамлакат, маъмурий ва 
бошқарув рисклари билан боғлиқ. Аввало, бу риск кредиторнинг кафолат 
бермаслик ва бошқа кредит билан таъминлашлар эҳтимоли билан боғлиқ 
ноаниқлик ва ишончсизлигида намоѐн бўлади. Бундай ноаниқлик ва ишончснзлик 
сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин: қонунлар мажмуининг ва халқаро ҳуқуқ 
нормаларининг мукаммал эмаслиги, ҳуқуқий ҳужжатлар сифатининг пастлиги
суд-арбитраж механизмидаги камчиликлар ва бошқалар. Айрим ҳуқуқий рисклар 
лойиҳа иштирокчилари назоратидан ташқарида бўлиб, улар мамлакат ва сиѐсий 
рискларга яқин. Бундан бошқа ҳуқуқий рискларни миллий қонунчиликни, халқаро 
инвестицион ҳуқуқларни яхши билувчи, шартнома, келишувлар ва бошқа 
лойиҳанинг ҳуқуқий ҳужжатларида иштирок этувчи малакали ҳуқуқшунос 
маслаҳатчини жалб қилиш билан ечиш мумкин. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling