4-мавзу. Иқтисодиѐтни ривожлантиришда хорижий
инвестицияларнинг роли
4.1. Хорижий инвестицияларнинг иқтисодий моҳияти
Режа
1. Хорижий инвестицияларнинг мазмун-моҳияти ва турлари.
2. Хорижий инвестицияларни Ўзбекистон иқтисодиѐтига жалб қилишнинг
объектив зарурлиги.
3. Миллий иқтисодиѐтга хорижий инвестицияларни жалб қилиш турлари
ва шакллари.
Таянч сўз ва иборалар
Инвестиция, хорижий инвестиция, инвестицион лойиҳа, реал
инвестиция, молиявий инвестиция.
1. Хорижий инвестицияларнинг мазмун-моҳияти ва турлари.
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси уларнинг иқтисодий юксалишида
фаол инвестиция сиѐсати марказий ўринни эгаллашини тасдиқлайди. Шу боис
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадлари
унинг
инвестиция сиѐсатида тўлиқ акс эттирилишини тақозо этади.
Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва тартибга
солишда Ўзбекистон Республикасининг ―Чет эл инвестициялари тўғрисида‖,
―Чет эллик инвесторлар хуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш
чоралари тўгрисида‖, ―Инвестиция фаолияти тўгрисида‖ги Қонунлар ва бошқа
қонун ҳужжатлари унинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади.
Мулкчиликнинг турли шакллари таркиб топиши инвестицияларнинг
ривожланишига катта туртки бўлди. Мулкчиликнинг турли шаклларининг
вужудга келиши муносабати билан капиталнинг соҳалардаги ўзгарувчанлиги,
унинг оқими, худудларга тақсимланиши тезлашди.
Чет эл инвесторлари, асосан, даромад (фойда) олиш мақсадида
тадбиркорлик фаолияти ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги
фаолият объектларига қўшадиган барча турдаги моддий ва номоддий
бойликлар ва уларга доир хуқуқлар, шу жумладан, интеллектуал мулкка доир
ҳуқуқлар, чет эл инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромад Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида чет эл инвестициялари деб эътироф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |