Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Глобаллашув ва чет эл капитал миграциясининг кучайиши


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   152
Bog'liq
investitsiya

2. Глобаллашув ва чет эл капитал миграциясининг кучайиши. 
Замонавий 
инвестицион 
сиѐсатни 
амалга 
оширишда 
чет 
эл 
инвестициялари кўчишини ҳисобга олиш 
Ўзбекистон иқтисодиѐтга чет эл инвестицияларини жалб қилишда 
бевосита хорижий инвестицияларнинг улушини оширишга алоҳида эътиборни 
қаратиш лозим. Шу сабабли, тўғридан - тўғри хорижий инвестицияларни 
Ўзбекистон иқтисодиѐтига жалб қилишда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш 
мақсадга мувофиқ: 
- айрим тармоқлар ва минтақаларда хорижий инвесторлар учун реал амал 
қилиш учун имтиѐзлар тизимини яратиш; 
хўжалик юритувчи субъектлар, юқори турувчи органлар ва маҳаллий 
ҳокимиятлар ўртасида мулк ва ваколатни аниқ чегаралаб қўйиш; 
- барқарор иқтисодий ташқи савдо қонунчилигини, шу жумладан, эркин 
иқтисодий зоналар ва концессиялар бўйича меъѐрий базани яратиш; 
- солиқларни камайтириш ва солиқ тузилмасини соддалаштириш; 
- хорижий инвестицияларни суғурталашнинг самарали механизмини 
яратиш; 
- иқтисодиѐт тармоқларини монополиядан чиқариш бўйича тадбирларни 
амалга ошириш; 
- иқтисодиѐтнинг базавий тармоқларини индувидуал лойиҳалар 
бўйича хусусийлаштириш; 
- биржа бозорида ва бошқа бозорларда аксионерлик жамиятлари 
акциялари пакетларининг бир қисмини хорижий инвесторларга сотиш; 
- маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарни 
хорижий инвесторларга сотиш. 
Ушбу тавсияларнинг амалиѐтга жорий этилиши миллий иқтисодиѐтга 
хорижий инвестицияларни фаол жалб этилишига ва инвестиция муҳитининг 
барқарорлигини таъминлашга имкон беради. 


59 
2007 йилнинг 14 мартидан ишлаб чиқаришни мунтазам модернизациялаш, 
техник - технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уни юқори сифатли, 
рақобатбардош, эскпортга йўналтирилгай маҳсулот ишлаб чиқаришни 
кўпайтириш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминлашга 
қаратилган самарали рағбатлантириш тизимини яратиш мақсадидан келиб 
чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб чиқаришнй 
модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга 
оид қўшимча чора - тадбирларлар тўғрисида" ги Фармони қабул қабул қилинди. 
Мазкур Фармоннинг қабул қилинишиши хорижий инвестициялар асосида 
иқтисодиѐт тармоқларини жадал модерназация қилишни кучайтириш йўлидаги 
навбатдаги амалий қадам бўлди. Фармонда қуйидаги имтиѐзлар кўзда тутилган: 
- хўжалик юритувчи субъектларга уч йил мобайнида ишлаб чиқаришни 
модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар 
учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга 
йўналтирилган маблағлар миқдорида, тегишли ҳисобот даври учун ҳисобланган 
амортизация маблағларидан фойдаланиш шарти билан, фойдадан олинадиган 
солиқ базасини камайтириш ҳуқуқи берилган; 
- ишлаб чиқаришга жорий этилган янги технологик жиҳозлар беш йил 
муддатга мулк солиғидан озод қилинган; 
-солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган ишлаб 
чиқариш микрофирмалари ва кичик корхоналари учун беш йил давомида ягона 
солиқ тўлови тўлашда солиққа тортиладиган базани ҳарид қилинган янги 
технологик жиҳозлар қийматига тенг, аммо солиққа тортиш базасининг 25 
фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирган ҳолда солиқ имтиѐзлари 
жорий этилган; 
- технологик жихозларни олиб киришда қўлланиладиган имтиѐзлар, агар 
технологик жиҳозларни етказиб бериш бўйича шартнома шартларида кўзда 
тутилган бўлса, бутловчи ва эҳтиѐт қисмларга нисбатан ҳам татбиқ этилган. 
Ўзбекистонда бугунги кунда Давлат инвестиция сиѐсати ўзига хос икки 
йўналишга таянади: 
1) солиқ 
юкини енгиллаштириш, маблағларни ишлаб чиқаришни 
ривожлантиришга қаратиш; 
2) маблағларни давлат бюджети ва бужетдан ташқари фондлар орқали 
тўплаш ва давлат инвестиция дастурларини амалга ошириш. Бу борада олиб 
борилаѐтган сиѐсатда давлат корхоналарига нисбатан амалда бўлган бюджетдан 
молиялаштириш тизими муайяан даражада боқимандаликни келтириб чиқариши 
инобатга олинмоқда ва инвестиция фаолиятида уларга нодавлат сектори 
субъектларига қараганда имтиѐзли шароит яратиши мумкинлиги ҳам эътиборга 
олинмоқда. 
Ўзбекистонда Давлат инвестиция сиѐсатини амалга ошириш учун масъул 
бўлган давлат ташкилоти бу Молия вазирлигидир. Айнан Молия вазирлиги 
бошқа давлат ташкилотлари, органлари, банклар ва компаниялар билан 
ҳамкорликда Давлат инвестиция сиѐсатини амалга оширади ва бошқариб боради 
(3.4.1 – жадвал). 


60 
3.4.1-жадвал 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling