2. Инвестиция муҳитида инвестицион салоҳиятни (табиий ресурслар
салоҳияти, меҳнат, ишлаб чиқариш, инновацион, молиявий салоҳиятлар
ва истеъмолчилик салоҳияти) ўрни.
Хорижий инвестор учун юқорида қайд қилинган барча омиллар муҳимдир.
Шунинг учун ҳам, ривожланган кўпгина мамлакатларда махсус инвестиция
лойиҳаларини баҳолайдиган, инвестициялар қўйилишига талаб бўлган
давлатларни инвестиция муҳитини ўрганадиган ва аниқ хулосаларни
инвесторлар учун берадиган фирмалар, ташкилотлар мавжуддир. Масалан:
Швейсария, Германия каби қатор мамлакатларнинг нуфузли ахборот
хизматлари давлатнинг иқгисодий, сиѐсий ва ижтимоий холатини баҳолаш учун
ҳар бири қониқарсиз ва ўта қулайгача бўлган балли шкала бўйича баҳоланадиган
15 та муҳим кўрсаткични ҳисобга оладиган ―БЕРИ‖ (бусинесс энвиронмент риск
индех)ни қўллайди. ―БЕРИ‖ индекси 45-48 мамлакат бўйича йилига 3 марта
эълон қилинади. Қуйидаги чизмада (2.4.-чизма) улар инвестиция қарорларини
қабул қилиш бўйича аҳамиятидан келиб чиқиб акс эттирилган.
Чизмадан кўринишича, ―БЕРИ‖ индексига кирган кўрсаткичлар орасида
сиѐсий барқарорлик (12 фоиз) энг катта аҳамиятга эга. Таҳлилларнинг
кўрсатишича, ғарбий экспертлар айнан ҳарбий ҳаракатлар ѐки ички вазиятнинг
кескинлашуви юз бергани боис Грузия, Молдава ва Тожикистонга рейтингларда
сўнгги ўринлар беришган.
ИНВЕСТИЦИОН МУХИТ
Инвестицион жозибадорлик
Инвестицион фаоллик
Инвестицион
риск даражаси
Инвестицион
салохият
91
5.3-чизма. Хорижий инвестициялар учун ҳудуд жозибадорлигини
Do'stlaringiz bilan baham: |