Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
2.
Мамлакат иқтисодиѐти учун қурилиш муддатини қисқартиришнинг аҳамияти Капитал қурилишни молиялаштириш ҳисоб рақамларидан буюртмачи эҳтиѐжи таъминоти бўйича харажатларга маблағ тўланишига йўл қўйилмайди. 100 Қурилиши янгидан бошланаѐтган тайѐр ҳолда фойдаланишга топшйриладиган объектларни қуришда: ♦ Қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида аванс тўловлари танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда тенг улушларда ажратилиши; ♦ Жам бўлган ҳолда аванс тўлови ҳам ҳисобланадиган аванс беришни ҳисобга олган ҳолда объект қийматининг 50 фоизгача миқдорда жорий молиялаштиришни амалга ошириш. Қолган 50 фоизини пудратчига йўллаш буюртмачи томонидан объект қурилиши тугаллангандан кейин шартномага мувофиқ икки босқичда: ♦ Объект қабул комиссияси томонидан қабул қилиб олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида - камида 45 фоиз миқдорида; ♦ Шартномада қайд этилган кафолат муддати тамом бўлгач -молиявий йил тамом бўлишидан кечикмай 5 фоизгача миқдорда тўланади. Объектларни шартнома асосида қурилишда (объектларни фойдаланишгатайѐр ҳолда қуриш ҳоллардан ташқари): ♦ Жорий ойма-ой молиялаштириш ишларнинг амалда бажарилишидан келиб чиқиб, 5 фоиз миқдоридаги қолган қисмини шартномада қайд этилган кафолатли муддат тамом бўлгандан кейин, бироқ молиявий йил тамом бўлишидан кечикмай тўлаган ҳолда объект қийматининг камида 95 фоизи микдорида амалга оширилади. Пудратчй билан узил - кесил ҳисоб - китоб қилиш буюртмачи томонидан қурилиш тамом бўлгандан ва объект фойдаланишга топширилганидан кейин амалга оширилади. Унгача қурилишни тўлиқ тугаллаш пудратчининг ўз маблағлари ва банкларнинг кредитлари ҳисобига амалга оширилади. Буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги ҳисоб - китоб шакли бош пудрат шартномасида келишиб олинади. Агар пудратчи ва буюртмачи ўртасида ҳисоб - китоблар ҳар бир бажарилган ишлар бўйича амалга оширилган бўлса, ундай ҳолда пудратчи ташкилотлар қурилишнинг ҳар бир объектини бажаргандан сўнг бажарган ишлар тўғрисида маълумотнома тайѐрлайди. Бу маълумотномага буюртмачини розилик имзоси қўйилгандан сўнг, банк муассасалари маълумотномада келган суммани капитал қўйилмаларни махсус молиялаштириш ҳисоб рақамидан пудратчи ташкилотларнинг жорий ҳисоб рақамига ўтказиб беради. Шунингдек, банк муассасапари шартномага кўра маълумотномада кўрилган суммани 90 - 95 %ини пудратчига ўтказиб бериш ва охирги ҳисоб - китобни объект фойдапанишга топширилганлиги тўғрисидаги далолатномага кўра амалга ошириши мумкин. Буюртмачи ва пудратчи ўртасида ҳисоб-китоблар амалга оширилганда қурилиш объекти тўлиқ фойдаланишга топширйлиб, бу тўғрисида қабул комиссиясининг далолатномасиимзолангандан сўнг, банк муассасалари далолатномада кўрсатилган суммани, яъни объектни тўлиқ смета қийматини пудратчига ўтказиб беради. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling