Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
Қурилишда хўжалик усули - деганда, қурилишнинг монтаж ишларини
корхона ва ташкилотларнинг ўз кучлари маблағлари ҳисобидан амалга ошириш 101 тушунилади. Бундай ҳолда, корхона ва ташкилотлар капитал қурилиш бўлими (ОКС) ѐки капитал қурилиш бошқармасини (УКС) ташкил этади. Қурилиш монтаж ишлари амалга ошириш жараѐнида корхона раҳбарлари ва капитал қурилиш бошлиғи ўртасида шартнома тузилади. Йирик ҳажмидаги капитал қўйилмаларни амалга оширишда банкларда корхона раҳбари номида капитал қўйилмаларнинг махсус ҳисоб рақами очилади. Хўжалик усулида капитал қўйилмаларни молиялаштириш ҳам икки усулда олиб борилади: 1. Харажат элементлари бўйича; 2. Бажарилган ишлар бўйича олиб борилади. Харажат элементлари бўйича молиялаштиришда махсус молиялаш ҳисоб рақамидан ѐки корхонанинг жорий ҳисоб рақамидан ҳар хил харажат, иш ҳақи харажатлари, ускуна ва транспорт воситаларига қилинадиган харажатлар, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолда молиялаштирилади. Бажарилган ишлар бўйича молиялаштиришда амалга оширилган ҳар бир иш босқичи учун капитал қурилиш бўлими ѐки қурилиш бошқармаси бажарган ишлар бўйича маълумотномалар тайѐрлайди ва банк муассасаларига такдим этилади. Бу маълумотлар асосида банк молиялаштиришни ташкиллаштиради. Қурилишда хўжалик усулида ишлар олиб борилганда, мустақил равишда ѐки махсус ихтисослашган ташкилотлар ѐрдамида қурилишнинг лойиҳа смета ҳужжатларини тузиб чиқилади ва ушбу лойиҳа смета ҳужжати буюртмачи ва хўжалик корхонаси томонидан имзоланади. Қурилишнинг бу усулида ҳам қурилиш корхонаси бажариладиган ишлар бўйича ердамчи пудрат ташкилотларини жалб қилган ҳолда улар билан шартнома тузиши мумкин ѐки бўлмаса ўзида капитал қурилиш бўлинмалари ѐки бошқармалари мавжуд бўлган ҳолларда улар ўртасида қурилиш монтаж ишлари бўйича шартнома тузилади. Ушбу қурилиш бошқармаларини молиялаштириш эса, кўпинча, қурилиш корхонаси томонидан амалга оширилади. Чунки, ушбу ҳолатда молиялаштириш жараѐнида қилинган харажатларнинг тўғри сарфланаѐтганлигини ва улар устидан назорат ўтказиш орқали текшириб бориш имконияти мавжуд бўлади. Хўжалик усулида капитал қурилиш ишлари олиб борилганда қуйидагига кўра, хўжалик корхонаси қурилиш ишларини охирига етказиб, сўнг объектни "подключ" топширади. Тузилган махсус комиссиянинг ижобий баҳосидан сўнг объект буюртмачи томонидан қабул қилинади. Сўнг буюртмачи объектни қуриш учун қилинган барча харажатларни ўзаро келишилган ҳолда, ўрнатилган фойда нормаси суммасини хўжалик корхонаси ҳисоб рақамига ўтказиб беради. Лекин бундан олдин қурилишнинг смета харажатлари суммаси ўзгарган бўлса, хўжалик корхонаси унинг ўзгарганлигини асослаши ва қайта тузилган смета ҳужжатини буюртмачига тасдиқлатиб олиши шартдир. Қурилиш тармоқдаги ҳуқуқбузарликлар учун буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг "Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида"ги 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган № 173-11 сонли Қонуни асосида жавоб берадилар. 102 Хусусан, аҳоли пунктларини режалаш ва қурилишнинг бош режаларини, лойиҳаларини, турар жой даҳалари, кичик даҳалар ва шаҳарларнинг саноат зоналари, қишлоқ аҳоли пунктлари қуриш ва ободонлаштириш сифатини, шунингдек, бинолар ва иншоотларнинг меъморчилик ечимларини бузиш - энг кам иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Лойиҳалаш, қурилиш - монтаж ишларини бажариш чоғида қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талабларини бузиш: Агар бу ҳол бинолар, иморотлар, иншоотларнинг, уларнинг қисмлари ѐки конструксия айрим элементларининг чидамлилик ѐки мустаҳкамлик параметрлари йўқолишларига сабаб бўлса, энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Юридик шахснинг жавобгарликка тортилиши уни ўзи йўл қўйган қоидабузарликларини бартараф этиш ва зарарларнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан, шунингдек, айбдор мансабдор шахсларни интизомий, маъмурий, фуқаровий-ҳуқуқий ва жиноий жавобгарликка тортишдан озод этмайди. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling