113
Объект қурилишига шартнома танлов савдолари натижалари бўйича
белгиланган қурилишнинг бутун даврига янги қурилишга,
ишлаб турган
корхоналарни
кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта
жиҳозлашга тузилади.
Шартнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқоролик Кодекси, ―Ҳўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий – ҳуқуқий базаси тўғрисида‖
ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда капитал қурилиш соҳасидаги бошқа
норматив – ҳуқуқий ҳаражатлар талабларига мувофиқ тузилади.
Қурилишда пудрат шартномаси танлов савдолари натижалари бўйича
аниқланган шартномавий жорий нарх бўйича
белгиланган тартибда танлов
савдолари натижалари тасдиқлангандан кейин ўн кун муддат ичида тузилади.
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ
билан таъминлашни
очиш учун буюртмачи томонидан ҳизмат кўрсатувчи банкка қуйидагиларни
тақдим этади:
Қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув ишларининг
аниқ рўйхати);
Қурилишнинг титул рўйхати;
Буюртмачи билан пудратчи ўртасида
тузилган шартнома нусхаси;
Пудратчи ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш
юзасидан
шартномаси нусхаси;
Қурилиш – монтаж ишларини бажаришга ―Давархитектқурилиш‖
қўмитасининг рўйхати.
Қурилишларнинг аниқ рўйхати – объектлар рўйхатини,
шунингдек
улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва ҳаражат лар ҳажмини ўз
ичига олувчи ҳар йили буюртмачилар томонидан
ажратилган лимитлар
доирасида тузиладиган молиявий ҳужжат.
Do'stlaringiz bilan baham: