Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
Капитал қурилиш - бу халқ хўжалигининг алоҳида бир тармоғи бўлиб, унинг тайѐр маҳсулоти бўлиб асосий фондлар ҳисобланади. Жамиятнинг моддий техник-базасини яратишинг асосий йўналишлари - янги корхоналарни қуриш, яратиш билан биргаликда ишлаб турган корхоналарни реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш чора-тадбирларига бевосита боғлиқ. Бошқача қилиб айтганда, давлат инвестиция сиѐсати нафақат, янги объектларни вужудга келтириш, балки мавжуд корхоналарни техник ва технологик жиҳат дан янгилашга қаратилиши лозим. Ўзбекистон Республикасида инвестиция фаолиятида капитал қурилиш буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги ҳаракатдаги меъѐрий ҳужжатлар асосида тузилган шартнома асосида олиб борилади. Объект қурилишига шартнома танлов савдолари натижалари бўйича белгиланган қурилишнинг бутун даврига янги қурилишга, ишлаб турган корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга тузилади. Шартнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқоролик Кодекси, ―Ҳўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий – ҳуқуқий базаси тўғрисида‖ ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда капитал қурилиш соҳасидаги бошқа норматив – ҳуқуқий ҳаражатлар талабларига мувофиқ тузилади. Қурилишда пудрат шартномаси танлов савдолари натижалари бўйича аниқланган шартномавий жорий нарх бўйича белгиланган тартибда танлов савдолари натижалари тасдиқлангандан кейин ўн кун муддат ичида тузилади. Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан таъминлашни очиш учун буюртмачи томонидан ҳизмат кўрсатувчи банкка қуйидагиларни тақдим этади: Қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув ишларининг аниқ рўйхати); Қурилишнинг титул рўйхати; Буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси; 111 Пудратчи ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси нусхаси; Қурилиш – монтаж ишларини бажаришга ―Давархитектқурилиш‖ қўмитасининг рўйхати. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling