Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   152
Bog'liq
investitsiya

 
Қурилишларнинг аниқ рўйхати – объектлар рўйхатини, шунингдек 
улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича ишлар ва ҳаражат лар ҳажмини ўз 
ичига олувчи ҳар йили буюртмачилар томонидан ажратилган лимитлар 
доирасида тузиладиган молиявий ҳужжат. 
Қурилишнинг титул рўйхати - қурилишнинг бутун даврига капитал 
қўйилмалар ҳажмини ва уни сарфлаш йўналишларини кўрсатган, унинг техник 
– иқтисодий кўрсаткичларини акс эттирган ҳолда ҳар бир объект бўйича 
тузиладиган молиявий ҳужжатдир. 
Қурилишда иш ҳужжатлари – алоҳида бинолар ва иншоатларга ҳамда 
иш турларига иш чизмалари комплектидир. 
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан таъминловчи 
органга (муассасага) буюртмачи томонидан қўйидагилар тақдим этилади: 
 Қурилишларнинг 
аниқ 
мўлжалли 
рўйхати 
(лойиҳа-қидирув 
ишларининг аниқ рўйхати);
 Қурилишнинг титул рўйхати; 
 Буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси; 
 Қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан пудрат 
ташкилоти томонидан тузилган шартнома нусхаси ва танлов савдолари 
натижалари тўғрисида буюртмачининг ҳисоботи; 
 Ҳар қайси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун очилган 
молиялаштиришнинг ҳар бир ҳисоб рақами бўйича банк реквизитлари 
тўғрисидаги маълумотлар. 
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан таъминловчи 
орган буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида инвестиция 
лойиҳасини маблағ билан таъминлашни амалга оширади. 
Ҳизмат кўрсатувчи банк капитал қурилишга маблағлар ўз вақтида 
ўтказилиши учун жавоб беради. 
Буюртмачи эса тўлов топшириқлари қурилишнинг титул рўйхатига 
қатъий мувофиқ бўлиши учун жавоб беради. 
Капитал қўйилма – бу, янги корхоналарни барпо этиш, мавжуд ишлаб 
чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини техник жиҳатдан қайта 
қуроллантириш билан боғлиқ бўлган молиявий, иқтисодий, моддий ва меҳнат 
ҳаражат лари йиғиндисига айтилади. Капитал қўйилмалар иқтисодий жиҳат дан 
капитал инвестицияларни англатади, улар деярли бир мазмунни билдиради. 
Улар маҳсулот ишлаб чиқариш ва ҳизмат лар кўрсатиш соҳасида 
киритиладиган инвестицияларни – қўйилмаларни – ҳаражат лар мажмуасини 
англатади. Шу ўринда, капитал қўйилма ѐки капитал инвестицияларнинг реал 
инвестициялардан фарқлаб олиш зарур. Реал инвестициялар физик объектларга 
киритиладиган инвестициялар мажмуасини билдириб, улар нафақат маҳсулот 
ишлаб чиқариш ѐки ҳизмат лар кўрсатиш объектларига киритиладиган 
инвестицияларни англатади, балки бошқа турдаги ноишлаб чиқариш 


112 
объектларига ва тижорат мақсадлари кўзланмайдиган сохаларга, хусусан 
ижтимоий 
самара 
олиб 
келувчи 
сохаларга 
ҳам 
киритиладиган 
инвестициялардан иборат бўлади. Реал капитал қўйилмалар эса, фақат ишлаб 
чиқариш фондларини такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳаражат ларни ўз 
ичига олади.
 
Қурилишда пудрат ва ҳўжалик услубида бажариладиган ишлар: 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling