Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


  6.2. Капитал қурилишнинг ташкилий шакллари ва уни лойиҳалаштириш


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   152
Bog'liq
investitsiya

 


109 
6.2. Капитал қурилишнинг ташкилий шакллари ва уни лойиҳалаштириш 
Режа 
1. 
Қурилишнинг 
ташкилий 
шакллари. 
Капитал 
қурилишда 
лойиҳалаштириш. Капитал қурилишда танловни ташкил этиш. Буюртмачи ва 
пудратчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
2. Қурилиш-монтаж ишларининг смета қиймати таркиби ва тузилиши. 
Қурилиш объектининг шартнома нархлари.
3. Капитал қўйилмалар самарадорлигини баҳолаш. Капитал қурилишда 
назорат ишларини олиб бориш. 
Таянч сўз ва иборалар 
Капитал қурилиш, капитал қўйилма, қурилишнинг аниқ рўйхати, 
қурилишнинг 
титул 
рўйхати, 
қурилишнинг 
хўжалик 
усули, 
шартномавий нарх. 
 
1. Қурилишнинг ташкилий шакллари. Капитал қурилишда 
лойиҳалаштириш. Капитал қурилишда танловни ташкил этиш. 
Буюртмачи ва пудратчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
Капитал қўйилмалар иқтисодий жиҳат дан капитал инвестицияларни 
англатади, улар деярли бир мазмунни билдиради. Улар маҳсулот ишлаб 
чиқариш ва ҳизмат лар кўрсатиш соҳасида киритиладиган инвестицияларни – 
қўйилмаларни – ҳаражат лар мажмуасини англатади. Шу ўринда, капитал 
қўйилма ѐки капитал инвестицияларнинг реал инвестициялардан фарқлаб олиш 
зарур. Реал инвестициялар физик объектларга киритиладиган инвестициялар 
мажмуасини билдириб, улар нафақат маҳсулот ишлаб чиқариш ѐки ҳизмат лар 
кўрсатиш объектларига киритиладиган инвестицияларни англатади, балки 
бошқа турдаги ноишлаб чиқариш объектларига ва тижорат мақсадлари 
кўзланмайдиган сохаларга, хусусан ижтимоий самара олиб келувчи сохаларга 
ҳам киритиладиган инвестициялардан иборат бўлади. Реал капитал қўйилмалар 
эса, фақат ишлаб чиқариш фондларини такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқ 
ҳаражат ларни ўз ичига олади.
Капитал қўйилмаларнинг таркибий тузилиши қуйидагилардан иборат: 
1. Капитал қўйилмаларнинг тармоқ тўзилиши, яъни жамият миқѐсида 
капитал қўйилмаларнинг тармоқлар бўйича сарфланган қийматини англатади; 
2. Капитал қўйилмаларнинг технологик тўзилиши, яъни асосий 
фондларнинг актив элементлари ва пассив элементларига сарфланган ҳаражат 
лар нисбатини англатади. Актив элементлар деганда, ўз қийматини бевосита 
маҳсулот ѐки ҳизмат лар таннархига ўтказувчи, бевосита амортизацияланувчи 
элементлар ва объектлар тушунилади, буларга технологик ускуналар, машина 
ва қурилмалар қиймати мисол бўлади. Пассив элементлар эса ўз қийматини 
таннарх таркибига билвосита киритиб борувчи объектлар ва воситалар 
қийматини англатади. Уларга бино-иморатлар, мебель, офис жиҳозлари, 
компьютер техникаси ва моддий ва номоддий объектлар мисол бўла олади; 


110 
3. Капитал қўйилмаларнинг такрор ишлаб чиқариш тўзилиши, яъни 
мавжуд объектларни қайта тиклаш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш, 
янги объектларни барпо этиш ва ҳаракат даги корхоналарни кенгайтириш 
бўйича қилинган ҳаражат ларнинг нисбатига айтилади. 
Капитал 
қўйилмалар қиймати давлат, корпоратив ва хусусий 
инвестицияларни режалаштириш жараѐнида қўлланилади, улар асосида 
инвестицион фаолият прогнозлаштирилади. Йиллик ўзлаштирилиш зарур 
бўлган капитал қўйилмалар ҳажми давлат инвестиция дастурида кўрсатиб 
ўтилади. Капитал қўйилмалар ҳажми дастур таркибидаги дастлабки ҳужжат 
прогнозда акс эттирилади. Капитал қўйилмалар ҳажми Ўзбекистон 
Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги томонидан белгиланади, қўйилмалар 
қийматини аниқлашда, Молия вазирлиги ва Марказий банк ҳам иштирок этади 
Капитал қурилиш ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларининг асосий 
фондларини яратувчи ва шакллантирувчи тармоқ ҳисобланади. Капитал 
қурилиш мазкур фондларни тайѐрлашда сарф қилинадиган меҳнат, молиявий ва 
материал ҳаражат ларни ўз ичига олади.  

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling